Get Mystery Box with random crypto!

“Мен келажакни қутқараман.” Мана бу постдан кейин жуда кўп му | Grammar for All

“Мен келажакни қутқараман.”

Мана бу постдан кейин жуда кўп мурожаатлар бўлмоқда, бу қизимизга ёрдам қўлини чузмоқчи бўлганлар ҳам анчагина экан. Шундай бағрикенг миллат вакили эканимдан, рости айтсам, ғурурланиб кетдим. Ҳатто бу қизга мен уйланаман деган юртдошларимиз ҳам чиқмоқда.

Лекин шу билан бир қаторда бу синглимиздан ҳам оғир шароитдаги шартнома асосида ўқишга кирган, лекин ўқишга шароити йўқ укаларимиз, сингилларимиз ҳам жуда кўплаб мурожаат қилишмоқда.

Узр мен ҳаммасига жавоб беришга имконим йўқ, лекин бир нарса хаёлимга келди. Келинглар, сизлар билан бир акция уюштирамиз. Акция номини “Мен келажакни қутқараман” деб номлаймиз.

1. Шартнома асосида ўқишга кирган талаба менга ўз шароити, қайси институтга неча балл билан киргани ва нега айнан ёрдамга муҳтожлиги ҳақида ёзиб юборади, барча шахсий маълумотларини кўрсатган ҳолда.

2. Ёрдам қўлини чузмоқчи бўлган юртдошларимиз ҳам ўзи ҳақида қисқача маълумот бериб, менга хабар жўнатишади. Агар хоҳласалар, шахслари сир қолиши мумкин. Мен уларга ёрдамга муҳтож талабалар ҳақида маълумотларни ва контракт расмини жўнатаман. Ким хоҳласа, талаба билан боғланиб шахсан ёрдам бериши мумкин, хоҳласа, шартнома пулини банк орқали ўтказиб ўзларини ошкор қилмасликлари мумкин.

Бунда ҳозирда юқори курс ўқиётган, лекин ўқишга шароити йўқ талабалар ҳам иштирок этиши мумкин.

————

Ёрдам олаётган укаларимиз, сингилларимизга мурожаат:

Бу ёрдам сизга қарзга берилмоқда.
Сиздан биринчи талабимиз, жуда қаттиқ ўқишингиз керак бўлади, ҳақиқатда ўз касбингизнинг моҳир устаси бўлиб чиқишингиз энг асосий шарт. Яхши дарс беришмади, вақтим бўлмади ва бошқа баҳоналар ўтмайди.

Иккинчи талаб, бир кун келиб сиз етук кадр бўлганингизда, яхши ишларда ишлаб, шароитингизни яхшилаб олганингизда ўзингизга ўхшаб қийналган талабага худди шу тарзда ёрдам берасиз. Шунда бумеранг қонуни ўз кучини кўрсатади. Агар тақдир насиб этмаган бўлса ва сиз ҳаётда ўз ўрнингизни топа олмасангиз, бу ишни қилишингиз шарт бўлмайди.

Лекин ишонтириб айтаманки, биринчи шартни аъло даражада бажарсангиз, бир кун келиб албатта иккинчи шартни бажаришга қодир бўласиз.

————

P.S. Мен бундан ҳеч қандай молиявий фойда деган нарсани кўзлаганим йўқ ва бундай ниятим ҳам йўқ, фақат шу бир тентак ватандошимиз бор эди деб ота-онамни дуоларингизда унутманг.

@tentakminds