Get Mystery Box with random crypto!

Соғинч Соғинч дилгинамга беради озор, Ёлғизлик жонимдан ўтиб | Baxtiniso Mahmudova

Соғинч

Соғинч дилгинамга беради озор,
Ёлғизлик жонимдан ўтиб кетади.
Ёдингиз ёдимга тушгани заҳот,
Қалбимдаги музлар эриб битади.

Қалбимда гуллайди орзум ғунчаси,
Дардлар тарк этади жисмимни буткул.
Соғинч – юрагимнинг ўтли нафаси,
Соғинмай яшашим мушкулдан-мушкул.

Алдамчи ҳисларга бераман имкон,
Овуниб яшайман дийдорингизга.
Ёлғонлар хаёлни айлайди макон,
Ишониб кетаман келмоғингизга.

Соғинчнинг юкини бошда кўтариб,
Ҳаёллар қиламан қайта ва қайта.
Ўйларимнинг бари чексиз ҳам ғариб,
Баъзан ярим дилни этади нимта.

Майли, не бўлса ҳам, дунёда сиз бор,
Сизга тилакларим сара-сарасин.
Ва яна соғиниб яшай умрбод,
Соғинмай яшашдан худо асрасин.

@baxtiniso