Get Mystery Box with random crypto!

Бахтинисо опамга Шошиб-шошиб вақт дегани шитоб ила кетмоқдади | Baxtiniso Mahmudova

Бахтинисо опамга

Шошиб-шошиб вақт дегани шитоб ила кетмоқдадир,
Жўшиб-жўшиб ёзганингиз юракларга етмоқдадир.
Айтганларим тасаллимас, ишончидир ёруғ куннинг,
Опа, сизни камалакранг, гўзал толъе кутмоқдадир.

Шоирлик бу-Тангрим берган кечиб бўлмас қисмат экан,
Ёзолсангиз, ёзолсак биз,бу ҳақиқий омад экан,
Бахтга эгиз опажоним, кўзи мунчоқ Бахтинисом,
Сўзнинг қадри ҳадсиз осмон бўйидан ҳам баланд экан!

Намозшоммас, тонгларни ҳам жуда севар қушлар, опа,
Хушга кўчмиш кўрганингиз-дилбар-дилбар тушлар, опа,
Битта шиор айтгандингиз келажакка башоратдек,
«Худойимнинг тарозиси доим тўғри ишлар!» опа!

Лайло Собир қизи
#tanlovga

@baxtiniso