Get Mystery Box with random crypto!

#кечиргин Шамоллар учмоқда дардларин соч | Baxtiniso Mahmudova

#кечиргин



Шамоллар учмоқда дардларин сочиб,
Осмон кўзин очар: истаги вожиб.
Мен атай қилмайман, юрмагин ранжиб,
Кечиргин, кечиксам, хузурларингга.

Дарахтлар заминдан симирмоқда қон,
Руҳим билан пойга ўйнамоқда жон.
Билмайман, йўлимнинг бўлари қачон?
Кечиргин, кечиксам, хузурларингга.

Бугун юлдузларга қилмайман ҳавас,
Уларга қўлим — дор, кўзларим — қафас.
Мен тунга ярашдим, тонгларга эмас,
Кечиргин, кечиксам, хузурларингга.

Дунёнинг тинса ҳам армондек дўли,
Бунча лойқа бўлди юракнинг кўли.
Мендан бахт истаган, эй ўзим кўнгли!
Кечиргин, кечиксам, хузурларингга.

Бахтинисо Маҳмудова шеъри
Зарнигор Ибрагимова ижроси

#tanlovga

@baxtiniso