🔥 Burn Fat Fast. Discover How! 💪

8477. Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳ ҳикоя қиладилар: “Марв фуқаҳол | Bekzod Olimov | Blog

8477. Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳ ҳикоя қиладилар:
“Марв фуқаҳоларининг дарсларига қатнашиб юрган чоғимда ёш йигитча эдим. Дарсга келган вақтимда уларга салом беришга ҳам тортинар эдим. Бир куни Марвлик устозлардан бири:
– Бугун қанча ёздинг, – деб қолди.
– Икки дона ҳадис, – дедим хижолат бўлиб.
Йиғиндагилар хохолаб кулиб юборишди. Уларнинг ичидаги бир кекса эса: «Кулманглар. Эҳтимол, кун келиб у сизларнинг устингиздан кулар», деди”.

«Сияру аъламун нубала» китобидан.

@arabicuz