🔥 Burn Fat Fast. Discover How! 💪

#мен_тугатган_китоб Ps:Ahmadiy Робин Шарманинг 3 та китобини | 📚 BOOK CAFE | TRAVEL ™️

#мен_тугатган_китоб Ps:Ahmadiy

Робин Шарманинг 3 та китобини ўқиб тугатиш насиб қилди. Шу одамни китобларидан мазза қиламан тўғриси услуби ёқади. Кўп жойлари деарли исломий тушунчаларга яқин. Биринчи китоб икки инсон суҳбати асосида ёзилган. Унда ички камолот, шахсий ривожланиш мавзусида ажойиб маслахатлар берилган. Робин Шарма китобларида назарий жихати билан бир қаторда амалда қандай қилиш кераклигини айтиб ўтилади. Ўсланг ким йиғлайди китоби менимча Робин Шарма китоблари ичида энг омадли ва фойдалиги бўлса керак. Китобни ўқиш жараёнида маркерда белгилаган жойларим шу қадар кўп бўлди ва демак китоб фойдали бўляпти деган хулосага келдим. Бир нарсани айтиш керак, менга эътирозлар бўлади " бу муаллиф ундай, бундай. Бу китоб динимизга тўғри келмайди" деб. Тўғри ўзим ҳам айтаман лекин бу китоб мавзусига боғлиқ кўпроқ. Бу ерда мени ўз формулам бор яъни " асалари каби ўқи!" . Мен китобларни ўқийман ва энг керакли жойларини ажратиб оламан. Асаларига ўхшаб китоблардан хикматлар, насихатлар, тажрибалар, хикоялар,услубларни териб-териб юраман. Унвонсиз лидер китобига келсак бироз зерикарли экан шунга ўқишга кўп рағбат бўлмади. Хуллас айтиш керакки китоб яхши. Айниқса ўлсанг ким йиғлайди деган савол сизни ўйлантириб мулохазага чорлайди. Ҳаммамиз бир кун вафот этамиз, шундай экан биздан кейин нима қолади? Биз кетсак дунё нима йўқотади? Биз кетсак кимлар қабримиз тепасида йиғлайди? Агар, китобдан динимизга зид жойларини ажрата олмайман десангиз унда бошқа китобларни кўп-кўп ўқиб бу қобилиятни шакллантиринг. Барчага ўқиб кўришни тавсия қиламан. Бу китобларни кўп машхур инсонлар тавсия қилишган шулардан бири Мурод Назаров. Шундан кейин ўқиб кўрдим мана ва тавсия учун раҳмат дейман. Ўқиб кўриб, ҳаётда ўз устимизда ишлаш ,ички камолотга эришиш қанчалар муҳим ва биз учун катта омад эшикларини очишига гувоҳ бўласиз


@bookcafeandijon