🔥 Burn Fat Fast. Discover How! 💪

НОМЗОДНИНГ МАЛАКАСИ ВА МЕҲНАТ ТАЖРИБАСИ Малака ва меҳнат тажри | 🇺🇿Bravo English🇬🇧

НОМЗОДНИНГ МАЛАКАСИ ВА МЕҲНАТ ТАЖРИБАСИ
Малака ва меҳнат тажрибасига қўйиладиган минимал талаблар
• Қуйидаги мутахассисликлардан бирида бакалавр даражаси: тилшунослик, ўзбек тили, инглиз тили, инглиз тили хорижий тили ёки иккинчи тил сифатида; математика; ахборот-коммуникация технологиялари. Бошқа тиллар бўйича таълим даражаси ҳам қабул қилиниши мумкин.
• Бошланғич синфларда таълим бериш лицензияси ҳамда бошланғич ва ўрта синфларда дарс беришнинг бир неча йиллик тажрибаси.
• Кўриш ва/ёки эшитишда нуқсони бўлган болалар учун таълим бериш ва/ёки материалларни ишлаб чиқиш тажрибаси ижобий баҳоланади.
• Инглиз тилини ўртача даражада (Intermediate), ўзбек тилини она тилига яқин даражада ёки она тили сифатида (шу жумладан, ўзбек тилининг лотин ва кирилл алифбосига асосланган алифбосини билиш) билиш. Ўзбекистонда ишлатиладиган бошқа тиллар/шеваларни билиш ижобий жиҳат ҳисобланади.

Талаб этилган тажриба, билим ва кўникмалар:
• Ўзбек тили ва математика фанидан бошланғич синфларда ёки чет тили – инлиз ва АКТ фанидан бошланғич ва ўрта синфларда дарс бериш тажрибасига эга бўлиш.
• Бошланғич ва ўрта босқич таълимнинг замонавий тушунчалари ва моҳиятини билиш ва тушуниш.
• Юқорида айтиб ўтилган фанлардан бири учун замонавий ўқитиш усулларини қўллаш ва моделлаштиришга оид билимларга эга бўлиш.
• Ўзбекистонда ўқитувчилар қай усулда дарс бераётгани, ўқувчилар қандай ўрганаётгани ҳамда дарс бериш ва таълим олишнинг кучли ва заиф томонлари ҳақида аниқ тушунчага эга бўлиш.
• Ўқув-методик мажмуалар (айниқса, таълим стандартлари, дарсликлар ва ўқитувчилар учун қўлланмалар) ни нолдан ишлаб чиқиш тажрибасига эга бўлиш.
• Янги маълумот ва кўникмаларни тезда ўрганиш ва иш жараёнининг ўзида қўллаш тажрибасига эга бўлиш.
• Таълим дастурининг мазмунига танқидий баҳо бера олиш ва Ўзбекистон шароити учун мос мавзуларни танлаб олиш тажрибасига эга бўлиш.
• Ўз вақти ва ишини тўғри ташкил қилиш ва бошқариш қобилияти ва берилган вазифаларни ўз муддатида бажариш қобилияти.
• Барча деталларга диққат-эътиборли бўлиш.
• Ҳужжатларни таҳрир қилиш, уларни тартиб ва форматга солиш бўйича мукаммал кўникмаларга эга бўлиш.
• Ҳужжатларнт юритиш ва сақлаш бўйича мукаммал кўникмаларига эга бўлиш.
• Компьютер саводхонлиги, шу жумладан Microsoft Office дастури (Word, Excel, PowerPoint ва ҳ.к.) дан фойдаланиш ҳамда файл форматини ўзгартириш (айниқса, Word форматини PDF форматига ўгириш) бўйича мукаммал кўникмаларга эга бўлиш.
• Жамоанинг бир қисми сифатида интенсив ва самарали ишлаш қобилиятига эга бўлиш.
• Фаол бўлиш ва мустақил ишлаш, баъзан чекланган назорат остида ишлаш қобилиятига эга бўлиш.
• Кўплаб ва турли хил сўров ва талаблар билан ишлай олиш, диққат-эътибори берилган вазифага қаратилган ва самарали ишлаш қобилиятига эга бўлиш.
• Кутилмаган ўзгаришларга мослашиш ва стресс ҳолатларини профессионал тарзда ҳал қила олиш қобилиятига эга бўлиш.
Гендер ва ижтимоий инклюзия талабларига риоя этиш, таълим бериш ва билим олиш жараёнидаги гендер ва ижтимоий инклюзия масалаларини тушуниш, келиб чиқиши бир-биридан фарқланувчи ўқувчилар ва ногиронлиги бўлган ўқувчилар билан ишлаш тажрибасига эга бўлиш.

Резюмеларни юбориш электрон адреси: skeldieva@ueep.rti.org

Подписывайтесь на канал

https://t.me/UzjobsUz