Get Mystery Box with random crypto!

Агар одамларнинг кучлиси бўлмоқ истасангиз, Аллоҳга таваккал қ | Arzon tavarlar

Агар одамларнинг кучлиси бўлмоқ истасангиз, Аллоҳга таваккал қилинг!* Агар ҳурматлироғи бўлмоқ истасангиз, Аллоҳга тақво қилинг! Агар энг бойи бўлмоқ истасангиз, қўлингиздаги мулкингиздан Аллоҳнинг ҳузуридагиси ишончлироқ бўлсин!

“Тафсири Нобулсий“дан

======

Таваккал - вакил қилиш. Иши ва эҳтиёжида Аллоҳ вакили бўлган кишидан ҳам кўра кучлироқ одам бўлмайди. Табиий, таваккул қалбда бўлади. Қалбида Аллоҳга таваккули бўлган киши ҳеч енгилмайди, таслим бўлмайди.
Аллоҳ ҳузурида бой, қувватли ёки обрўли киши ҳурматга сазовор бўлмайди. Унга фақат тақводор лойиқ.
Қўлингиздаги мулк Аллоҳнинг наздида пашшанинг қанотига арзимайди. Зеро ҳамма мулк Унингдир. Шундай бўлгач, Унинг мулкига ишонган одам ўзини ҳамма мулкка эгадек ҳис қилади. Бундан ортиқ бойлик борми?

Устоз Мубашшир Аҳмад саҳифаларидан
t.me/Buyukinsonlarhayoti
https://t.me/joinchat/AAAAAEfJj3vS7LVnXRWQwA