🔥 Burn Fat Fast. Discover How! 💪

«Кардиологиянинг баҳсли ва ҳал қилинмаган муаммолари 2020» Евр | CARDIOCLUB.UZ

«Кардиологиянинг баҳсли ва ҳал қилинмаган муаммолари 2020» Евроосиё Кардиологлари Ассоциациясининг II-Халқаро Конференцияси
Евроосиё Кардиологлари Ассоциацияси Евроосиё мамлакатларининг барча миллий кардиология жамиятлари кўмагида 2020 йил 14 октябрдан 15 октябргача «Кардиологиянинг баҳсли ва ҳал қилинмаган муаммолари 2020» онлайн халқаро конференциясини ташкил қилмоқда.
Конференциянинг илмий дастури дунёдаги кардиологиянинг физиологиядан ва генетикадан тортиб юрак-қон томир касалликларини олдини олиш, диагностикаси ва даволашнинг энг замоновий мавзуларигача, кардиологияда инновацион тиббий технологияларни ишлаб чиқиш ва қўллаш, лаборатория ва инструментал диагностика муаммолари ва истиқболлари, юрак-қон томир касалликларининг далилларга асосланган фармакотерапияси, тоғ тиббиёти муаммолари, аҳолига кардиологик ёрдамнинг сифатини ошириш каби мураккаб масалаларига бағишланади.
Пульмонология, жарроҳлик, онкология, гинекология ва ҳаттоки стоматология соҳалари билан узвий боғлиқ бўлган ҳамда кам муҳокама қилинган муаммоларга алоҳида урғу берилади. Конференция иштирокчилари олдиндан электрон рўйхатдан ўтиши мажбурий.

Конференциянинг асосий саҳифаси: http://cardio-eur.asia/conferences/14_15_oct_2020
Дастур: http://cardio-eur.asia/media/files/conferences/14_15_oct_2020/programma.pdf
Рўйхатдан ўтиш ва трансляциялар жадвали:
http://cardio-eur.asia/conferences/14_15_oct_2020_broadcast_grid