Чет тилини билиш ва эгаллаш даражасини аниқлаш тест синовларининг гапириш кўникмасини баҳолаш имтиҳонлари 9-10-11-июл кунлари бўлиб ўтиши эълон қилинган эди.
Республика махсус комиссиясининг ахбороти эълон қилинганлиги ва 10-июлдан карантин чекловлари жорий этилаётганлиги муносабати билан чет тилини билиш ва эгаллаш даражасини аниқлаш тест синовларининг 10-11-июл кунлари ўтказилиши белгиланган гапириш кўникмасини баҳолаш имтиҳонлари 9-июл кунига кўчирилди, дея ДТМ хабар бермоқда.
Талабгорлар имтиҳон жойи, куни ва вақтини Давлат тест марказининг расмий веб-сайтидан (https://dtm.uz/page/cefr) шахсий кабинети орқали билиб олишлари мумкин, дейилади хабарда.
Here you can have an access to some valuable English language materials:. ✔Grammar. ✔ IELTS. ✔Motivational videos and pics . ✔Fresh exam news . ✔Useful materials for applicants . ☎ Call us...