🔥 Burn Fat Fast. Discover How! 💪

​ Қайси йўналишдаги олий маълумот эгаси 6 ой ўқиб, юрист бўлиб | Hurmat bilan Rustam!

Қайси йўналишдаги олий маълумот эгаси 6 ой ўқиб, юрист бўлиб ишлаши мумкинлигини биласизми?

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 июндаги 453-сонли қарори билан Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича профессионал ўқитиш марказида олий маълумотли шахсларни юридик мутахассисликка қайта тайёрлаш курслари ташкил этилган.

Мазкур курслар давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг юридик хизматларида фаолият олиб бориш учун етарли даражадаги билим беришни назарда тутадиган олий таълимдан кейинги ўқитиш шакли ҳисобланади.

Курсларда ўқиш учун қуйидаги 79 та олий таълим йўналишидан бирини тамомлаган шахслар ҳужжат топшириши мумкин.

Тингловчиларни қабул қилиш Тошкент давлат юридик университети томонидан белгиланадиган ўринлар миқдоридан келиб чиққан ҳолда ва суҳбат натижаларига кўра амалга оширилади.

Курсларда таълим олиш тўлов-контракт асосида амалга оширилади. Контракт қиймати айни пайтда 10 млн сўм этиб белгиланган.
Ўқув жараёнлари 6 ой давом этади. Ўқитиш асосий иш жойидан ажралган ҳолда ташкил этилади.

Курс якуни бўйича тингловчиларга Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тасдиқланган давлат намунасидаги диплом берилади.

Айни дамда курсларга қабул давом этмоқда.

Ҳужжатларни қабул қилиш 2020 йилнинг 2-31 октябрь кунлари qabul.centertsul.uz сайти орқали электрон шаклда амалга оширилади.

Қўшимча маълумотлар учун: +998712332214

Изоҳ: қонунчиликка кўра, давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизмат ходими ёхуд юрисконсульти лавозимида ТДЮУ ҳузуридаги Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича профессионал ўқитиш марказида юридик мутахассислик бўйича қайта тайёрлаш курсларини тамомлаган ва белгиланган намунадаги дипломни олган шахс ишлаши мумкин. Аммо бу қайта тайёрлаш курслари олий юридик таълим талаб этиладиган лавозимларда (масалан, судья, прокурор, терговчи ва ҳ.к) ишлаш ҳуқуқини бермайди.


@xushnudbek