🔥 Burn Fat Fast. Discover How! 💪

Асл прокурор ва сохта прокурор Кўпчилик 'прокурор' деса порах | Hurmat bilan Rustam!

Асл прокурор ва сохта прокурор

Кўпчилик "прокурор" деса порахўр бир муттаҳамни тушунади. Жуда кўплаб ёшлар катта-катта пул топишни ўйлаб "мен пракирўр бўламан, соққа қиламан" дейди. Аслида, ҳақиқий прокурор шунақа бўладими? Йўқ. Муаммо шунда.

Аввало, биз хақиқий прокурор ва сохта прокурорни фарқлаб олишимиз керак. Ҳақиқий прокурор жамият учун керак. Бизда кўпинча айрим прокурорларнинг муттаҳамлигини кўравериб, ҳаммаси шундай деган стереотип шаклланиб қолган. Миямизда асл прокурор ҳақидаги тасаввуримиз бузилган.

Ҳақиқий прокурор қонунбузар ҳокимдан ҳам қўрқмайди. Хақиқий прокурор катта талон-тарожларни фош қилади. Ҳақиқий прокурор инвесторни алдаганларни адабини беради. Ҳақиқий прокурор коррупционерларнинг кушандаси. Фирибгарлар уни кўрса қалтираб қолади. Ноқонуний хулоса берувчи амалдорларнинг тушига ҳам кириб қўрқитади у.

Мана ҳақиқий прокурор қанақа бўлади! Муаммо шундаки, сизга адолатсизлик қилган прокурорни сиз мана шу прокурор деб хулоса қилиб олгансиз. Мен сизга айтсам: у прокурор эмас. У бунга лойиқмас, аслида. У сохта, прокурор формасини кийиб олган ёлғончи! Асл прокурорлар борми дейсизми? Бор. Ўрмонга ўт кетса ҳўл-у қуруқ баробар ёнганидек улар ҳам сохталари касрига ёмонотлиқ бўлган.

Каналга уланинг
@bahodirahmedoff