Get Mystery Box with random crypto!

Бир ҳаким зот набирасига: - Бугун сенга бир ҳақиқат сирини оча | Master English Academy

Бир ҳаким зот набирасига:
- Бугун сенга бир ҳақиқат сирини очаман, - деди.
Набира:
- Қулоғим сизда, бобожон, - деди.
Ҳаким:
- Ҳар бир инсон ичида доимий жанг кечади. Бу худди икки бўрининг олишувига ўхшайди. Улардан бири - ёвузлик, ҳасад, ғайрлик, ёлғон ва худбинликнинг тимсолидир...
Набира бошини тебратиб:
- Бошқаси-чи? - деди.
Донишманд бобо:
- Бошқаси эса эзгулик, меҳр-муҳаббат, адолат ва ихлос тимсолидир.
Набира бу сўзлардан таъсирланди, тушуниш қийин бўлса ҳам, англаб етди, бироз ўйланиб туриб, бобосидан сўради:
- Охир оқибат қайси бўри ғолиб келади?
Донишманд бобо ақлли набирасининг бошидан силаб, табассум ила:
- Сен қайси бўрини боқиб, озиқлантирсанг, ана ўшаниси ҳамиша устун чиқади...

P.S.: Қалбингизда ёмон туйғуларга жой қолдирманг. Доим эзгу туйғулар ила бўлинг! Шундагина ҳаётингиз файзли бўлади!

@chustmaster