Get Mystery Box with random crypto!

ИНСОН БЎЛ, ИНСОН! “Қабристонга бориб, у ерда бир муддат суку | Master English Academy

ИНСОН БЎЛ, ИНСОН!

“Қабристонга бориб, у ерда бир муддат сукут сақлаб ўтир. У ердаги овозсиз суҳбатлардан баҳраманд бўл”.

Мавлоно Жалолиддин Румий .

Бир киши катта шаҳарга боради. Бозорни айланиб юриб, атторлик дўконига киради. Турли хушбўй ҳидлардан боши айланиб, кўзи тиниб, ҳушидан кетади. Халқ ҳушсиз одамнинг бошида тўпланади. Ким қўлларини уқалар, баъзилари эса ўткир ҳидли нарсаларни юзига сепиб, уни ўзига келтирмоқчи бўларди. Лекин бу киши асло ўзига келмас эди. Чорасиз қолган кишилар бу одам ким ўзи, бу яқин орада қариндош­уруғи борми, деб суриштира бошладилар. Лекин бирор киши уни танимас, ҳеч ким “Бу менинг қариндошим”, деб яқинига келмас эди. Оқшом пайти у ердан ўтаётган теричилардан бири ҳушсиз ётган одамни таниди ва уни ўраб олган халққа:

– Зинҳор унинг юзига хушбўй нарсалар сепа кўрманг. Мен унинг хасталиги сирини биламан. Сизлар ундан узоқроқ туринг – мен ҳозир унинг дардига даво бўладиган дорини олиб келаман, – деди ва воқеа жойидан шошилинч узоқлашди.

Бу одам бир харобага кирди ва у ердан бир оз гўнг олиб ортига қайтди. Ҳушсиз ётган одамга ўша гўнгни ҳидлатган эди, воажаб, бу одам кўзини очди. Сал ўтмай ўрнидан туриб, гўнг келтирган киши билан у ердан узоқлашди. Чунки бу одам ҳам теричи эди. Узоқ йиллардан бери бадбўй ҳидлар ичида ишлаб, уларга ўрганиб қолган, аттор дўконидаги хушбўй ҳидлар эса уни ҳушидан ажратган эди.

Маснавий:

“Қўнғиз гўнг титкилагани учун ҳам хушбўй ҳидлардан қочади... Унинг насибаси худди шу кўнгилни беҳузур қилувчи ёқимсиз ҳидлардир. Чунки у шунга ўрганган – гўнг жони тани бўлиб кетган.

Ақлли кишилар ҳам ақлсизларни тўғри йўлга солиш учун уларга ҳикматли сўзлар билан насиҳат қиладилар, хушбўй ҳидлар билан тарбия қилмоқчи бўладилар.

Кимга хушбўй ҳидли нарсалар ёрдам бермаса, демак бундай одам бадбўй ҳидларга ўргангандир.

Сен ҳам яхшиликдан, нурдан насибангни ол. Бурнингни гўнгга тиқиб, қўнғизга айланиб қолма”.