🔥 Burn Fat Fast. Discover How! 💪

cosmos

Logo of telegram channel cosmos_km — cosmos C
Logo of telegram channel cosmos_km — cosmos
Channel address: @cosmos_km
Categories: Design , Quotations
Language: English
Subscribers: 553
Description from channel

@simple_ph @lovephoto_ph
instagram.com/iamego_1st

Ratings & Reviews

3.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


The latest Messages 12

2021-05-27 07:48:09
163 views04:48
Open / Comment
2021-05-26 14:19:15
106 views11:19
Open / Comment
2021-05-26 10:11:55
128 views07:11
Open / Comment
2021-05-26 08:12:52
158 views05:12
Open / Comment
2021-05-26 05:19:59
196 viewsedited  02:19
Open / Comment
2021-05-26 05:19:25
190 views02:19
Open / Comment
2021-05-25 20:31:52 Cалом, битирувчи!

Сизни сўнгги қўнғироқ билан табриклайман!

Мен бу кунни роппа-роса 14 йил йил олдин нишонладим. Шунчаки шу 14 йил ичидаги фикрларимни сиз билан бўлишмоқчиман.

Эртадан сиз учун "катта" ҳаёт бошланади. Олийгоҳга ҳаракат қилиш керак.

Катта эҳтимол билан "обрўли" олийгоҳ танлаб, "обрўли" ишга жойлашиб, кўп пул топишни орзу қиляпсиз.

Кейинчи? Қора Малибу олиб, дабдабали тўй ва "участка қуриш"ни режалаштиряпсиз. Шундайми?
Бахтли бўлиш учун буларнинг барчасини қилиш керак деб ўйлаяпсиз.

Лекин, биласизми, бу сизнинг орзуларингиз эмас. Бу сиз яшаб турган жамиятнинг орзулари. Мен буни Ўзбекистондаги "бахт стандартлари" деб атайман.

Лекин, аслида бахт дабдабали тўйда ҳам, 707 рақамли қора Малибуда ҳам эмас. Бировга "бахтли" кўриниш учун ҳаракат қилиш керак эмас.

Эсингиздан чиқарманг, сиз ҳеч кимдан қарздор эмассиз. ҲЕЧ КИМДАН!

Масалан мен. Бухородаги оддий олийгоҳни битирдим. "Обрўли" жойга ҳаракат қилмадим. Тўйимда менга энг яқин инсонларим бўлган. 90 кишилик тўй бўлди. Сарф-харажатим, одамар туғилган кунига қиладиган харажатдан кўп эмас.

Оддий хонадонда яшаяпман. Машинам ҳам йўқ. Самокат миниб юрибман

Жамиятимиз ўлчовлари бўйича мен жуда бахтсизман.

Аслида-чи?! Севимли оилам бор. 20 дан ортиқ давлатда бўлдим. Ажойиб жамоам ва севган касбим бор. Шунинг учун ўзимни бахтли ҳис қиламан. Қолгани эса вақти келганда бўлади.

Ҳозир сиз 16-18 ёшдасиз ва катта эҳтимол билан сизга қайси мутахассисликни танлаш ёки қайси олийгоҳда ўқиш кераклиги деган маслаҳатлар ёмғир бўлиб ёғилмоқда. Эҳтимол, сиз учун аллақачон иш ҳам топиб қўйишгандир.

Сиздан илтимос: ҳар доим ўзингиз ёқтирган нарсани қилинг. Aгар рассом бўлишни истасангиз, "нархоз"га ҳужжат топширманг. Режиссер бўлиш орзуингиз бўлса, "юридический"га ҳаракат қилманг.

Ҳозир мамлакатда юз минглаб иқтисодчилар, ҳуқуқшунослар, молиячилар ва бошқа "обрўли" касб эгалари бор. Ярми киракаш, қолган ярми Россияда юрибди. Фақат ўз йўналишини севган ва билганлар иш топган бўлиши мумкин.

Бугун жамиятимиз учун истеъдодли рассом, яримжон иқтисодчидан кўра кўпроқ зарур! Юрагингизга яқин касб томон ҳаракат қилинг.

Мабодо ўқишга киролмасангиз, хафа бўлманг. Бу ҳеч қандай муаммо эмас. Дипломнинг ҳаётимиздаги аҳамияти ҳаддан ташқари ошириб юборилган. Олий маълумот олмасангиз ҳам, дунёдан ортда қолмайсиз, ишонаверинг. Бизнинг аксарият олийгоҳларда 4 йил вақт сарфлаб, 100 грамм картондан бошқа бирор нарса олмайсиз. Бу ачинарли, аммо ҳақиқат. Ҳар ҳолда мен шундай деб ўйлайман.

Aммо! Нима бўлганда ҳам, сиз ўзингизни ривожлантириш билан шуғулланишингиз шарт! Севган соҳангизда профи бўлинг. Кунига бирнеча соатни ўзингиз севган машғлотга сарфланг.

Тил ўрганинг. Инглиз тили аллақачон чет тили эмас. Бу ҳамма билиши керак бўлган стандарт тил.

Саёҳат қилинг. Ҳеч бўлмаса қўшни шаҳар ёки қишлоққа. Саёҳат учун пул аяманг. Турли мамлакатлардаги турли одамлар билан суҳбатлашинг. Бирорта олийгоҳда беролмайдиган билимни саёҳат беради.

Aгар пулингиз бўлмаса, бепул саёҳат қилиш усулларини изланг. Дунё кезинг. Бизнинг жамиятимиздан дам олинг. Ҳеч бўлмаса бир ой, яхшиси бир йил. Бу сизга сиз ўйлагандан кўпроқ нарса беради.

Машина / уй / тўй учун пул ишлашни мақсад қилиб қўйманг. Ҳаётингиз ўтиб кетади. Бизнинг жамиятимиз жуда материалистик қарашга эга. Ўзингизни темир-терсакдан устун қўйинг.

Бой бўлишга интилманг. Пул сизни ҳаётингизни бошқариши керак эмас. Ҳеч қандай мансаб завқланиб ишлаб топган пулингизга етмайди. Сизга завқ бағишлаган касб сизни бой қилганини ўзингиз билмай қоласиз.

Омад сизга, битирувчи!

@trolluz
193 views17:31
Open / Comment
2021-05-24 18:59:42
127 views15:59
Open / Comment
2021-05-24 18:55:36
128 views15:55
Open / Comment
2021-05-24 16:02:14
168 views13:02
Open / Comment