🔥 Burn Fat Fast. Discover How! 💪

Имом Бухорий илм талабида денгиз сафарига чиққанида ёнида минг | DANIEL'S ACADEMY| LEADERS FOR TOMORROW|

Имом Бухорий илм талабида денгиз сафарига чиққанида ёнида минг динор пули бор эди. Кемадаги йўловчиларнинг бири Имомга ўзини яқин тутиб, иззат-эҳтиром кўрсатди, суҳбатидан баҳраманд бўлди. Унинг дўстона муносабатини кўриб, Бухорий ҳам унга самимий муомала қилди, алоҳида илтифот кўрсатди. Суҳбатлар асносида бояги одам Имомда минг динор пул борлигидан воқиф бўлди. Бир куни олимнинг суҳбатдоши ўрнидан туриб, ҳўнг-ҳўнг йиғлашга тушди, кийим-бошини йиртиб, бақир-чақир қилди. Одамлар унинг фиғонини кўриб, сабабини сўрашди. У ўзини жабрдийда кўрсатиб, ҳамёнидаги минг динори йўқолганидан шикоят қилди. Шунда муфаттишлар (тафтишчилар) кемадаги йўловчиларни биттама-битта текшира бошлашди. Шу аснода Имом Бухорий ўзларидаги пулларни ҳамёни билан денгизга улоқтирдилар. Тафтишчилар Имомни ҳам текшириб, ҳеч нарса топиша олмади. Улар “пул йўқотган” кимсага эса ёлғончилиги учун танбеҳ беришди. Манзилга етиб келиб, ҳамма кемадан тушгач, бояги одам Имом Бухорийнинг ёнига келиб, ўзларидаги минг динорни нима қилганини сўради. Имом Бухорий: “Денгизга ташлаб юбордим”, дедилар. “Шунча пулни-я?!” ҳайратга тушиб сўради у. Шунда Имом: “Эй жоҳил, бутун ҳаётимда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларини тўплаган, ҳамиша ҳалол, тўғри яшаган бўлсам, нечук иззат-нафсимни бир ўғрининг туҳматига гирифтор қиларканман, бутун умрим давомида йиққан ишонч ва адолат дурини қандайдир динорлар эвазига сотарканман?!” деб жавоб қайтардилар.