🔥 Burn Fat Fast. Discover How! 💪

Умрни хўмрайиб эмас, жилмайиб ўтказинг Танамиз соғлом, кун ўт | ***

Умрни хўмрайиб эмас, жилмайиб ўтказинг

Танамиз соғлом, кун ўтиб турибди, қора қозон озми-кўпми қайнаяпти. Оиламиз тинч. Лекин биз жилмаймай қўйдик. Шукрни унутдик. Фақат муаммо, давлатдан, ундан-бундан бир нима ундириш илинжи, жанжал, негатив эгаллаяпти ижтимоий тармоқларни ўзбек сегментини. Муаммолар пайдо бўлаверади, ечилаверади, қиёматгача ҳаёт тарзи шунақа. Биз робот эмаску ҳиссиз? Бугун биз оиламиз даврасида жилмаймасак, шукрни, меҳнатни болаларимизга ўргатмасак, кўчага чиққанда бир-биримизга қараб табассум қилмасак, эртага бутун бошли аламзада жамиятга айланиб қоламиз. Ҳозир қаерда бўлсангиз, олдингизда ким бўлса, унга табассум ҳадя қилинг. Умр қисқа, уни аксариятини хўмрайиб эмас, жилмайиб ўтказсак, меҳр ҳам, оқибат ҳам кўтарилмайди ер юзидан. Эртага якшанба, дам олиш кунингиз мароқли ўтсин. Мабодо кўчада мани кўриб қолсангиз, албатта жилмайиб қўйинг, хурсанд бўламан .

@dardkashingizbulay