Get Mystery Box with random crypto!

Тухумсотар аёл У ёмғир шаррос қуйиб тургани учун бозордан эрт | ***

Тухумсотар аёл

У ёмғир шаррос қуйиб тургани учун бозордан эртароқ чиқишга мажбур бўлди. Боз устига соябонсиз ҳаммаёғи ивиб кетганди. Шамоллаб қолмаслик учун тезроқ қишлоққа жўнашни ўйлаб, шаҳар қоқ марказидаги кўчадан тухум челагини маҳкам тутганча зўр-базўр юриб бораркан, ногоҳ қимматбаҳо ресторан деразаси ёнида чиройли хоним билан ўтирган таниш чеҳрага нигоҳи тушди. Тўхтаган жойида чарчоқ инган кўзлари чақчайганча анграйиб қолди.У кечагина йиққан-терганини, бор-будини қўлига тутқазиб ўқишга жўнатган ўғли эди.

Манзура Aбдуллаева

@dardkashingizbulay