🔥 Burn Fat Fast. Discover How! 💪

эса ўша лутфу марҳаматни кўрмай, ўзимдаги касаллик устига шубҳ | Dove_pg

эса ўша лутфу марҳаматни кўрмай, ўзимдаги касаллик устига шубҳа ичимни кемирарди. Жаноб Расулуллоҳ ҳар гал ҳузуримга кирганларида салом бериб «Қалайсан» - дейдиларда, кейин яна қайтиб чиқиб кетадилар. «Мендан нима ёмонлик ўтди экан» - деб гумонга ботаман Бир оз тузалганимдан кейин, Умму Мистаҳ билан бир куни ҳожатхонага чиқдим. Ҳожатхона уйимиздан узоқроқ бўлгани учун фақат кечаси чиқардик. Бу воқеа уйимизга яқин жойга ҳожатхона қурганимиздан анча олдин бўлган эди. Чунки, илгари биз ҳам қишлоқиларга ўхшаб яшардик, уйимиз ёнига ҳожатхона қуришдан жирканардик. Умму Мистаҳ Абу Раҳм ибн ал-Мутталиб ибн Абду Манофнинг қизи бўлиб, онаси Сахр ибн Омирнинг қизи - Абу Бакр Сиддиқнинг холаси эди. Умму Мистаҳнинг эса Мистаҳ ибн Усоса ибн Убод ибн Мутталиб деган ўғли бор эди. Мен Умму Мистаҳ билан бирга ҳожатхонадан уйимиз томон қайтаётган эдим, Умму Мистаҳ тойилиб кетди ва «Ноумид бўлгур, Мистаҳ» деб ўз ўғлини қарғади. Мен унга «Нега бундай ёмон сўз билан қарғайсан, Бадрда иштирок қилган мужоҳидни ҳам шундай қарғайсанми» - дедим. Шунда Умму Мистаҳ «Эй содда, эшитмадингми, сенинг ҳақингда нима гап айтганини» – деди. Мен «Қандай гап айтди» - дедим. Умму Мистаҳ бўҳтончиларнинг менинг ҳақимда айтганларини гапириб берди. Шундан сўнг, касалимга касал қўшилди. Уйимга қайтиб кирганимдан кейин, Жаноб Расулуллоҳ ҳузуримга кирдиларда, менга салом берганларидан сўнг, одатдагидек «Қалайсан» - деб аҳволимни сўрадилар. Мен у кишига «Ота-онамнинг олдига бориб келишимга ижозат берасизми?» - дедим. Мен ўзим ҳақимдаги гапларни улардан суриштириб билмоқчи эдим. Расулуллоҳ менга изн бердилар Онамга бориб «Эй онажон, одамлар нималар дейишяпти» – дедим. Онам менга «Эй қизалоғим, парво қилмагин, худо ҳақи, эри яхши кўрган ва кундошлари бор гўзал аёл ҳақида кўпинча одамлар ҳар хил гапларни чиқаришади», - дедилар. Мен «Субҳоналлоҳ, шундай гапни гапиришадими?» - деб кечаси билан йиғлаб чиқдим, тонг отгунча ёшим ҳам тўхтамади, кўзимга уйқу ҳам келмади, йиғлаган ҳолда тонг оттирдим. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ўзларига ваҳий келмай қолганда Ҳазрат Али ва Усома ибн Зайдни ҳузурларига чақириб, улар билан оилаларидан ажраш тўғрисида маслаҳат қилдилар. Шунда Усома ибн Зайд Оишадан бундай ёмонлик чиқмаслигини, унинг пок эканлигини айтиб «Ё Расулуллоҳ, оилангиздан ажраманг, биз уни фақат яхши деб биламиз» - деди. Аммо, Ҳазрат Али разияллоҳу анҳу «Ё Расулуллоҳ, Аллоҳ, таоло сизни хотиндан қисган эмас, ундан бошқа хотинлар ҳам кўпку! Жорияни чақириб сўранг, сизга бор ҳақиқатни айтади», - дедилар. Жаноб Расулуллоҳ (Оишанинг хизматкори) Бурайрани чақириб «Эй Бурайра, сен шубҳага соладиган бирор нарсани сездингми» - деб сўрадилар. Бурайра «Сизни пайғамбар қилиб юборган зотнинг номи билан қасамёд қиламанки, уни бирор гуноҳ иш қилганини кўрмадим, бунинг устига у ҳали жуда ёш қизалоқку. Ахир, хамир қорса ҳам, чарчаб ухлаб қолиб, хамирини қўй еб кетадию» - деди. Жаноб Расулуллоҳ бу гапни эшитиб ўринларидан турдиларда, минбарга чиқиб, Абдуллоҳ ибн Убайдан узр талаб қилдилар ва «Эй мусулмонлар, оиламга туҳмат қилиб менга озор етказган кишини ким узр айттиради. Аллоҳ таоло ҳақи, мен оиламни яхши деб биламан, яна бир одамга туҳмат қилдиларки, у одамни ҳам яхши деб биламан, у киши оилам ҳузурига қачон кирса, мен билан бирга кирар эди» - дедилар. Шунда Бану Абдулашҳалнинг биродари Саъд ибн Маъоз ўрнидан туриб «Ё Расулуллоҳ, мен уни сизга узр айттираман, агар ўша одам Авс қабиласидан бўлса, бўйнини узаман. Мабодо у Хазраж қабиласига мансуб биродарларимиздан бўлса, сиз нима деб буюрсангиз, шуни адо этамиз!» - деди. Шу пайт Хазраж қабиласига мансуб бир одам ирғиб турди, Умму Ҳассон ана шу одамнинг амакисининг қизи бўлиб, унинг исми Саъд ибн Убода эди. Хазраж қабиласининг бошлиғи бўлмиш бу одам илгари солиҳ киши бўлган бўлиб, орияти тутиб кетиб, Саъд ибн Маъозга «Ёлғон айтяпсан, Аллоҳ таоло ҳақи, уни ўлдиролмайсан, ўлдириш қўлингдан келмайди, агар у ўз қавмингдан бўлганида эди, ўлимини хоҳламаган бўлар эдинг» - деб бақирди. Шунда Саъд ибн Маъознинг амакиваччаси Усайд ибн Ҳазир ўрнидан туриб, Саъд ибн Убодага «Узинг ёлғончисан, Аллоҳ таоло ҳақи, уни ўлдирамиз, сен ғирт муноф