🔥 Burn Fat Fast. Discover How! 💪

еб сўрабдилар: «Эй Аллоҳнинг расули, мен қулоғим билан кўзимни | Dove_pg

еб сўрабдилар: «Эй Аллоҳнинг расули, мен қулоғим билан кўзимни доим эҳтиёт қиламан, Оишани эса фақат яхши деб биламан» - дебди. Зайнаб доимо мени Жаноб Расулуллоҳнинг бошқа хотинларидан ҳимоя қилиб юрар эди, бунинг учун Аллоҳ таоло уни тақводор қилиб, ёмон ишлардан сақлади. Унинг синглиси Ҳамна бинти Жаҳш эса доим онаси билан урушиб юрарди, Аллоҳ уни ҳам бўҳтончиларга қўшиб шарманда қилди».

Ибн Шиҳоб: «Бўҳтончилар ҳақидаги ҳадис мана шундан иборатдир», - дейдилар.

Урва ривоят қиладилар: «Бўҳтончилардан бири: «Субҳоналлоҳ, мени яратган парвардигорим ҳақи, бундан буён ҳеч қачон аёлни маломат қилмайман!» - деди. «Озгина вақтдан кейин шу киши Аллоҳ йўлида шаҳид бўлиб кетди», - дейдилар Оиша онамиз».

Зуҳрий ривоят қиладилар: «Менга Валид ибн Абдулмалик «Эшитдингмзми? Али ҳам Оишани ҳақорат қилган кишилар ичида бор экан», - деди. Мен: «Йўқ, лекин сизнинг қавмингиздан икки киши - Абу Салама ибн Абдурраҳмон ва Абу Накр ибн Абдурраҳмон ибн ал-Ҳарснинг менга хабар беришларича, Оиша разияллоҳу анҳо уларга: «Али менинг ҳақимда хеч нарса демаган», - дебдилар», - дедим». Бу масала ҳақида Зуҳрийдан қайта сўралганда, у киши Валиднинг гапи хато эканлигини, Ҳазрат Али Оиша хақларида бўҳтон қилмаганликларини айтган. «Асл ул-Атиқ» китобида ҳам шундай деб ривоят қилинган.

Оиша разияллоҳу анҳонинг оналари Умму Румон бундай деб ривоят қиладилар: «Мен Оиша билан бирга ўтирган эдим бир ансория аёл кириб келдида: «Фалончининг Аллоҳ таоло жазосини берсин!» - деб қайта-қайта қарғанди.

Нима учун қарғаяпсиз?» - деб сўрадим. Аёл: «Ўғлим иғвогарларга қўшилиб қолибди», - деди. «Қандай иғво?» - деб сўрадим. Шунда аёл Оиша ҳақида тўқилган, ҳаммага тарқалган бўҳтон ҳақида сўзлаб берди. Оиша: «Бу гапни Жаноб Расулуллоҳ ҳам эшитганмилар?» - деб сўради. Аёл: «Ҳа», - деди. Оиша: «Абу Бакр Сиддиқ ҳам хабардордирдирлар?»~деди. Аёл. «Ҳа, хабардорлар», - деди. Бу гапни ешитгач, Оиша беҳуш бўлиб йиқилди. Узоқ ётиб, кўзини очганда қаттиқ иситма бутун вужудини титратар эди. Мен уни қалин либоси билан ўраб қўйдим. Жаноб Расулуллоҳ келганларида: «Ё Расулуллоҳ, уни безгак тутиб, иситма қиляпти!» - дедим. «Анави гапларни эшитгандурда?!» - дедилар Жаноб Расулуллоҳ. «Ҳа, эшитдим!» - деди Оиша ва ўрнидан туриб ўтирди, кейин: «Аллоҳ таоло ҳақи, қасам ичганим билан менга ишонмайсизлар, узримни айқам, қабул қилмайсизлар, мен билан сизлар Яъқуб билан унинг ўғилларига ўхшаймиз, Аллоҳ таоло: «Аллоҳ ўзингиз таърифлагаиингиздек, мададкордир!» - деганку!» - деди. Жаноб Расулуллоҳ бу гапни эшитиб, индамай чиқиб кетдилар. Аллоҳ таоло оят нозил қилиб, Оишанинг покдомон эканлигини хабар қилди. Шунда Оиша Жаноб Расулуллоҳга: «Мен бунинг учун бирор кишига, ҳатто сизга ҳам миннатдорчилик билдирмайман, фақат Аллоҳ таолога шукр қилиман.

Ибн Абу Мулайка бундай дейдилар: «Оиша разияллоҳу анҳо оятдаги «Из талаққавнаҳу би-алсинатикум» («Вақтики сизлар тиллариигиз билан уни нақл қилар эдингизлар …») деган сўзларни «Из талиқуунаҳу би-алсинатикум …» («Вақтики сизлар тилларингиз билан унга туҳмат қилишингизни қуймас эдингизлар …» деб қироат қилар эдида, «Ал-Валқу ал-казибу» («Ал-Валқ туҳматдир») деб қўяр эди».

Ибн Абу Мулайка: «Оиша туҳмат ҳақидаги оятларни бошқалардан кўра яхшироқ билар эди, чунки бу оятлар унинг хусусида нозил бўлган эдида!» - дейдилар.

Урва ибн Зубайр бундай дейдилар: «Мен Оишанинг ҳузурида Ҳассонни сўка бошладим, Оиша мени қайтариб, бундай деди: «Сўкма уни, чунки Ҳассон Жаноб Расулуллоҳнинг обрўларини ҳимоя қилиб шеър ёзади. Бир куни Ҳассон Жаноб Расулуллоҳдан мушрикларни ҳажв қилишга рухсат сўради. Жаноб Расулуллоҳ: «Қурайш мушрикларини ҳажв қилаётганингда менинг насабимга ҳам тил теккизасанми?» - дедилар. Ҳассон: «Сизни улар орасидан ҳамирдан қил суғургандек ажратиб оламан!» - деб жавоб берди».

Ҳишом оталари Урвадан нақл қиладилар: «Мен Ҳассонни сўкканман, чунки у Оишага энг кўп бўҳтон қилган киши эди».

Масруқдан нақл қилинади: «Биз Оишанинг ҳузурига кирсак, Ҳассон ибн Собит ёнида ўтириб, унга бағишлаган қуйидаги шеърини ўқиб бераётган экан:

«Ҳаёлидур, вафолидур, иболи.

Сира билмас надур иғво хаёли!»

Ҳассон юқоридаги байтни ўқиб бўлиши ҳамоноқ, Оиша унга: «Аммо, ў