🔥 Burn Fat Fast. Discover How! 💪

10164. Ривоят қилинишича, Салоҳиддин Айюбий Хиттийн маъракасид | Easy metodic

10164. Ривоят қилинишича, Салоҳиддин Айюбий Хиттийн маъракасидан бир неча кун олдин Дамашқ шаҳри миршаббошисини чақиртирди. Бу лавозим бугунги кундаги ички ишлар вазири лавозимига тенг. Унга деди: “Эй миршаббоши, одамларга эълон қилинг, бирон киши кечаси уй эшигини қулфлаган ҳолда уйқуга ётмасин, тожир ҳам уйга қайтишида дўконини қулфламасин”. Миршаббоши ҳайратга тушди ва амирни бу ишдан қайтармоқчи бўлди. Салоҳиддин бўлса ўз сўзида қатъий туриб: “Сиз буюрилган ишни амалга оширинг” деди. Жарчилар ушбу буйруқни халққа жар солиб эълон қилишди. Ўша вақтда Дамашқ шаҳри аҳолиси 150 мингга яқин кишидан иборат эди. (Аҳоли нисбатига олинса, бугунги кундаги миллионлик шаҳарга тенг). Эртаси куни Салоҳиддин миршаббошини чақириб, кеча тундаги эълонни жарчилар яна такрорлашларини буюрди. Шу тарзда уч кеча-кундуз давом этгач, тўртинчи куни миршаббошини ҳузурига чорлади ва сўради: “Ўтган кунлар давомида сизга ўғирлик содир бўлгани ҳақида биронта хабар, маълумот келдими?”. Миршаббоши: “Йўқ хожам, бирон ҳолат қайд этилмади” деб жавоб берди. Ана шунда Салоҳиддин Айюбий мажлисида иштирок этаётган лашкарбошига қарата: “Қўшинни маъракага чиқиш учун жанговар шайликка чорланг. Аллоҳга қасамки, битта ўғрилик хабари етганда эди, ушбу жанг ўн йилларга кечиктирилган бўларди” деди.
Мана бу ҳолат Салоҳиддин Айюбий томонидан шонли тарихда ҳақ устига бино қилинган жабҳанинг ички кўриниши эди.

@arabicuz