🔥 Burn Fat Fast. Discover How! 💪

Абитуриентлар максимал балл олиши учун чет тилини қай даражада | ENGLISH WITH MR. DANIEL| LEADERS FOR TOMORROW|

Абитуриентлар максимал балл олиши учун чет тилини қай даражада билиши керак?

Вазирлар Маҳкамасининг 13.05.2019 йилдаги 395-сонли қарорининг 2-бандига кўра, 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб қуйидаги даражалар акс этган сертификатлар бўлганда, чет тилидан энг максимал балл берилади ва абитуриент чет тилидан тест ишламайди:

инглиз тили учун — IELTS 5,5 (бунда Тошкент давлат юридик университети учун writing модулидан 5,5 балл), TOEFL IBT 72, Cambridge Assessment English FCE, Cambridge Assessment English Linguaskill ҳамда миллий сертификат бўйича B2 ва ундан юқори даража;

япон тили учун — JLPT №2 ёки миллий сертификат бўйича B2 ва ундан юқори даража;

немис тили учун — Goethe-Zertifikat, DSD, Test DAF ёки миллий сертификат бўйича B2 ва ундан юқори даража;

француз тили учун — DELF, TCF4 ёки ёки миллий сертификат бўйича B2 ва ундан юқори даража;

бошқа тиллар учун — миллий сертификат ёки халқаро имтиҳон тизимлари бўйича В2 ва ундан юқори даража.

Бундан пастроқ даража (масалан, IELTS 5) олган абитуриентларга максимал балл берилмайди, улар эл қатори тестга кириб, саволларга жавоб беришлари керак бўлади.