🔥 Burn Fat Fast. Discover How! 💪

#МАДИНАМ (Нажиб Фозилдан ўзлаштирма) Руҳимни эритган Зот, И | Abituriyentlar fizikasi

#МАДИНАМ

(Нажиб Фозилдан ўзлаштирма)

Руҳимни эритган Зот,
Ишқ қолпига тўлдирмиш,
Уни Мадина дея
Бахт ерига қўндирмиш.
Ичимда ажиб бир ҳис,
Иймон, ишқ, ихлос, илм.
У менинг замон-макон
Ўшиб ўтган севгилим.

Мадинам менинг жоним,
Севгилимдир севгилим.
Мадинам, Мадинам...

Она каби ёр бўлмас,
Мадина каби диёр.
Кулганини айтмайин,
Йиғлагани бахтиёр.
Ҳабибим ётар сокин,
Иймон дафиналикдир.
Ой ва қуёш азалдан,
Икки Мадиналикдир.

Рижоллар учун қўноқ,
Тоза қон каби қайноқ.
Мадинам, Мадинам...

Абу Бакр эр йигит,
Сафнинг бошида турар,
Оҳ, уммат ташвишида,
Қорни тўймаган Умар...
Усмон! Ҳаёли Усмон -
Жиққа ёшдир кўзлари.
Ҳар қадамда сезилар,
Ҳақ Алийнинг излари.

Бир вақтлар эди Ясриб,
Мунаввар этди Ҳабиб...
Мадинам, Мадинам...

Уҳуд анча кексайган,
Боқар кўзлари ғамза,
Шундоқ остонасида
Ётибди шаҳид Ҳамза.
Шаҳодат бармоғи бу,
Кўк бўйлаган минора,
Бақеъда ажиб маъно:
Ўлажакмиз, начора!

Соф иймонни изласанг,
Мадинадан изла сан!
Мадинам, Мадинам

Аброр Мухтор Алий

https://t.me/AbrorMuxtorAliy