🔥 Burn Fat Fast. Discover How! 💪

Рамазон ҳайити табриги Ассалому алайкум азиз юртдошлар! | GRAND TA'LIM ENGLISH

Рамазон ҳайити табриги

Ассалому алайкум азиз юртдошлар!

Сизларни ўзим, оила аъзоларим ва бутун GRAND TA'LIM жамоаси номидан Муборак Рамазон ҳайити билан чин қалбимдан табриклайман.

Рамазон ойи қадимдан юртимизда эзгулик, хайру саховат ва меҳр-оқибат ойи сифатида барчамизнинг қалбимизда алоҳида ўрин эгаллайди.

Чунки бағрикенглик, меҳр-мурувват, катталарга ҳурмат, кичикларга иззат, каби ибратли фазилатларни шакллантиришда табаррук Рамазон ойининг таъсири беқиёс.

Сизларни хайрли амаллар учун беҳисоб савоблар ато этиладиган Ийдул Фитр билан яна бир карра муборакбод этиб, барчангизга тинчлик-осойишталик, файзу барака ва фаровон ҳаёт тилайман.

Ушбу кунларга соғ-саломат етказганига шукр. Тутган рўзаларингизни Яратган Ўз даргоҳида беҳисоб ажру савоблар ила ҳусну мақбул айласин.

Рамазон ҳайитингиз муборак бўлсин!

Муассаса директори Музаффар Саттиев.