🔥 Burn Fat Fast. Discover How! 💪

Барчага рисолат! Аллоҳ таоло Зумар сурасида шундай марҳамат қ | Ibodat.uz Ибодат.уз

Барчага рисолат!

Аллоҳ таоло Зумар сурасида шундай марҳамат қилади:
(Менинг номимдан) айт: «Эй ўз жонларига жавр қилган бандаларим, Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлманг! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират этар. Албатта, Унинг Ўзи ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир» (53-оят).

Имом Бухорий Саъийд ибн Жубайр розияллоҳу анҳудан келтирган ривоятда айтилишича, кўплаб гуноҳлар қилган бир гуруҳ мушриклар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб:
«Албатта, сен даъват қилаётган нарса жуда ҳам гўзал. Қани, айт-чи, биз қилган нарсаларни ювадиган нарса ҳам борми?» – деб сўрашганида, Аллоҳ таоло ушбу ояти каримани нозил қилган экан.




@ibodatuz