🔥 Burn Fat Fast. Discover How! 💪

БУ ҲАМ БИР АЁЛДАН МАКТУБ: Ўн етти йил бўлди бу воқеага, унуто | Ibodat.uz Ибодат.уз

БУ ҲАМ БИР АЁЛДАН МАКТУБ:

Ўн етти йил бўлди бу воқеага, унутолмайман...
Бундан ўн етти йил аввал талабаликка қабул қилиндим. Ёз ойларининг охирги кунлари эди. Билим юртига тозалов ишлари қилиш учун бордик. Ёшлари элликлар атрофида хоналарни тозалайдиган бир аёл бор экан, чарчади шекилли, ҳолсизланиб, турган жойига ўлтириб қолди. "Тобингиз йўқ экан, нега ишга чиқасиз? Сизнинг ўрнингизга ишлайдиган фарзандларингиз йўқми?" дедим. "Қизимни турмушга бердик, ўғлим ишлаётган корхона ёпилиб ишсиз қолди, шулар сабаб қарзга кириб қолдик" деди. "Бу аҳволда бугун бекор ишга чиқибсиз" дедим. "Иложим йўқ эди, раҳбардан кунлик иш ҳақимни сўраш учун келгандим, бермади. Маош чиқишини кутасиз деяпти" деди. "Ой тугашига оз қолди-ку, кутасизда энди" дедим мен ҳам. Бу гапни, ёшлик қилиб бекор айтибман-ки, "бугун ҳам оч қолайми, туз тотмаганимга уч кун бўлди" деди...
Ўйламай гапирган гапимдан уялиб кетдим. Талабаман, ёнимдаги пул оз эди. Йўл кирага олиб қолиб, қолгани битта нонга етадиган пулни бердим. Аёлни уйига кузатиб, мен ҳам уйга, автобусга чиқиб кетдим...

Ўқиш бошланди. У аёл негадир кўринмасди. Бир ойча бўлди-ки, дараги йўқ. Кейин суриштирдим...
Айтишди...
Ўша куни оламдан ўтибди. Очликдан ўтибди...
Жуда алам қилди.
Бу воқеа кўп эсимга тушади. Ўзимни ўзим койийман: "Пулимнинг борини бериб, пиëда кетсам бўлмасмиди" деб...

Салим АЙЮБИЙ




@muslimxulqi_uz