🔥 Burn Fat Fast. Discover How! 💪

ДУОДА ОТА-ОНАНГНИ УНУТМА Бир Шайхни ҳузурига шогирдларидан би | Ibodat.uz Ибодат.уз

ДУОДА ОТА-ОНАНГНИ УНУТМА

Бир Шайхни ҳузурига шогирдларидан бири келиб:
— Устоз, дуоларим қабул бўлмаябди нега шундай бўляпти экан? — деб сўради… Шайх:
— Ота — онанг борми? — деб сўради.
Шогирд йигит :
— Ҳа бор, Аллоҳга шукр ота — онам тирик, ҳаёт…
Шайх кулиб:
— Мен сендан ота — онанг тирикми деб сўрамадим. Ота — онанг борми? Қилаётган дуоларингда ота — онанг ҳам борми? — деб сўрадим.
Шогирд бошини эгиб:
— Йўқ, ота — онамни дуоларимда зикр қилмас эканман — деб, нима учун дуолари ижобат бўлмаётганини англаб, шайхни ҳузуридан чиқиб кетибди.

Эй ота — онасига бефарқ бўлган ҒОФИЛ ДЎСТИМ!
Сен туну — кун Аллоҳдан мол — давлат, бойлик сўрайсан-у, асл бойлигингни, ота -онангнинг соғлиғини сўрамайсан. Кўзингни оч, улар ҒАНИМАТ, уларнинг қадрига ет. Улар учун Аллоҳдан мағфират сўра. Улар учун Аллоҳдан умр cypa





@muslimxulqi_uz