🔥 Burn Fat Fast. Discover How! 💪

#ибрат Хижобини очаётганлар ибрат олинг... Дунёдаги энг ёши | Ibodat.uz Ибодат.уз

#ибрат

Хижобини очаётганлар ибрат олинг...

Дунёдаги энг ёши улуғ аёлнинг бошидаги рўмоли, уни “Гиннеслар китоби”га
ёзилишидан тўсиб қолди. Марям Аммашнинг уйида унинг умрини тасдиқловчи туғилганликҳақида гувоҳнома ва бошқа
ҳужжатлар етарлидир. Бу
ҳужжатларда қайд қилинишича бу аёл 1888 йилда туғилган. 124 ёшлик фаластинлик Марям Ҳамдан Аммаш, унинг ўғиллари ва
набиралари Гиннес гуруҳи билан учрашишдан бош тортишди,
чунки ойнаи жаҳонда кўрсатиш учун тасвирга тушириш гуруҳининг асосий талаби бу аёл бошидан рўмолини ечиб тасвирга
тушиш эди. Марям бувининг оила аъзолари, бу
қария кампир ҳаётида 5 маротаба ҳаж ва 10 марта умра қилганлигини ҳикоя қилишади. У гуноҳ қилиб, Аллоҳга осий бўлиш
эвазига Ер юзида машҳур бўлиб танилиш ва катта пул мукофотини олишдан бош тортди. Марям бувини Гиннес рекордлари
китобига қўшиш борасида катта тортишувлар бўлди, чунки бу қария франциялик 122 ярим йил умр кўрган Жанна Луиза Калман
деган аёлнинг рекордидан ўтиб, уни ортда қолдирган эди. Марям бувининг набираси Маҳдий
Ҳамдан Аммашнинг Gulf News рўзномасига айтишича, Гиннес гуруҳи Марям бувини бу ғалати
илтимос билан олдинги йил март ойида зиёрат қилган экан. Унинг
айтишича, Марям Аммаш тўрт босқич авлодини кўрган ва у аёл вафот этганида, унинг набиралари ўзлари набира кўрган бобо
ҳолида эдилар. Марям буви шу катта ёшига қарамай, набира, эвара ва чевараларининг ҳар
бирини яхши танир, улардан ҳар бирининг ҳаёти билан қизиқар эди. Бу аёл ҳикматли, доно бўлиб,
бу катта оиланинг руҳоний
етакчиси эди ва ҳамма унинг фикрига ёндашарди. Бу муслима қария қишлоқда муҳтарам энага
ва доя ҳисобланарди. “Биз бувамизнинг Турк Исломий
хилофоти давридан бери сақлаб келаётган асбоб-ускуналарини
авайлаб сақлаб келаяпмиз, унинг олдига тиббий ёрдам учун турли вилоятлардан келишар ва у уларга бепул хизмат кўрсатар эди” –
дейди унинг набираси Маҳдий. Марям буви катта ёшига қарамай жуда ҳаракатчан қария эди.
Гиннес гуруҳи намояндаси уни Ер юзига танитиб, машҳур қилишини
айтганида, у аёл унга: “Бу мени бахтли қиладими?” – дея савол билан жавоб берди. Бу намоянда
бироз довдираб қолди ва бу нарса уни ва оила аъзоларини бахтли
қилса керак деб айтди. Қария унга иккинчи саволни берди: “Ёшингиз нечада?” Бунга у 43 деб
жавоб берди. Қария муслима бунга жилмайиб:
“... ва шу билан бирга мусулмон
бўлмасангиз керак...?!” – деди. Бу саволлардан ажабланган намоянда, бу саволларни нега
бераётганини ва бу билан нима демоқчи бўлаётганини сўради.
Бунга Марям буви шундай деди:
“Сиз, нима тўғри, нима нотўғри эканини ажрата оладиган даражада ёшингиз каттадир.
Бироқ сиз мусулмон эмассиз. Демак сиз хақни ботилдан ажрата
олишга ёшлик қиласиз, ёки
ақлингиз заифдир. Чунки “ўзи каби ўлажак инсонлар орасида машҳур бўлишдан бахтли бўласан” деган
сўзга фақат ёш бола ёки ақли заиф кимсагина ишонади. Ваҳоланки
бунинг орқасида ўз Холиқи
ҳузурида шарманда бўлишлик ҳам бордир. Хўш мен қайси бирини танлай – бахти қаро, шарафсиз кимсалар орасида
машҳур бўлишликними ёки
Оламлар Роббиси ҳузуридаги бахтиёр инсонлар орасида машҳур бўлишликними?” Гиннес ташкилоти намояндаси
нима дейишни билмас эди. Марям буви унга: - “Агар айтишга жавобингиз бўлмаса, боринг катта бўлиб ақл юрита бошлаганингизда келасиз.
Мен эса сиз қайтиб келгунча ўлмай туришга ваъда бераман” , - дея ҳазиллашиб қўйди. Бу воқеанинг энг ажабланарлиси шундаки, бу суҳбатдан 7 ой сўнг
бу инсон Исломни қабул қилди. Бундан 4 ойдан кейин эса Марям
Ҳамдан Аммаш вафот этди.
Айтишларича, бу киши Исломни қабул қилгач, Марям бувининг ҳузурига бир неча маротаба
келган ва улар анча
суҳбатлашишган эканлар. Бир нарса тушунарсиз... Нега энди
Гиннес рекордлари китобига, бу
қария муслима аёл рўмолини
ечиши керак бўлиб қолди…?!

Ҳаётий Сабоқлар каналидан





@ibodatuz