🔥 Burn Fat Fast. Discover How! 💪

Самарқанд шаҳридаги “Дўстлик ва нодавлат нотижорат ташкилотлар | English faculty I

Самарқанд шаҳридаги “Дўстлик ва нодавлат нотижорат ташкилотлари уйи” биноси фойдаланишга топширилди
__________
Мазкур бинода вилоятимизда фаолият юритаётган 11 та миллий маданий марказлар ва нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари учун барча шароитлар яратилган. Бунинг учун 5 миллиард сўм маблағ сарфланди.

Бинода турли миллат ва элат вакилларининг миллий тадбирларини ташкил этиш учун ҳам шароит яратилган. Маданий марказлар ва ННТ ходимлари учун автобус ҳам берилди.

Тадбирда вилоят ҳокими, Олий Мажлис ҳузуридаги парламент комиссияси, Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди, Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси Кенгаши, Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасидан викиллар ҳамда олий таълим муассасалари ректорлари иштирок этишди.

СамДЧТИ Ахборот хизмати
@samdchtijamoasi