🔥 Burn Fat Fast. Discover How! 💪

Жорий йилда магистратурага киришда албатта халқаро тил сертифи | English faculty I

Жорий йилда магистратурага киришда албатта халқаро тил сертификати сўралади.

Шу сабабли кўпчилик IELTS имтиҳони топширишга пули йўқлар нима қилади, деб савол беришмоқда.

Маълумот учун: агар халқаро имтиҳонда яхши натижа кўрсатсангиз, имтиҳон топшириш учун тўлаган пулингиз давлат бюджетидан қоплаб берилади.

Маълум қилинишича, 2021 йил 1 майдан бошлаб бугунга қадар халқаро имтиҳон тизимларида юқори натижага эришган 5 минг 441 нафар ёшларнинг имтиҳон харажатларини қоплаб бериш учун қарийб 10 млрд сўм сарфланган.

Ёшларнинг ушбу имкониятдан фойдаланиши ҳудудлар кесимида олинганда Тошкент шаҳри етакчилик қилган — 2 724 нафар ёшларга қарийб 5 млрд. Кейинги ўринларни Бухоро (384 нафар - 713 млн сўм) ва Фарғона вилояти (359 нафар - 652 млн сўм) эгаллаган.

Халқаро имтиҳон тизимлари кесимида эса IELTS мутлоқ етакчилик қилган. 4 минг 869 нафар ёшлар IELTSда юқори натижа кўрсатгани учун давлат имтиҳон харажатини қоплаб берган. Кейинги ўринда SAT (383).

IELTS, TOEFL, GRE, SAT каби (жами 18 турдаги, рўйхат бу ерда) халқаро имтиҳон тизимларига имтиҳон топшириш пайтида 31 ёшга тўлмаган Ўзбекистон фуқаролари ва Ўзбекистонда доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахслар Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона портал орқали мурожаат қилишлари мумкин бўлади.

Расмий саҳифалар
Telegram | Facebook | Instagram