🔥 Burn Fat Fast. Discover How! 💪

«Перевод» бўйича кенгроқ тушунтириш Қуйидаги тушунтиришларими | English faculty I

«Перевод» бўйича кенгроқ тушунтириш

Қуйидаги тушунтиришларимиз Президент қарорига асосланган, яъни расмий кучга эга.

Бир давлат ОТМдан бошқа давлат ОТМга ўқишни кўчириш

Бундай ҳолда фақат 2 та вазиятда рухсат берилади:

1) талаба оила қурса ва турмуш ўртоғи доимий яшайдиган ҳудуддаги ОТМга кўчмоқчи бўлса;

2) давлат хизматчиси иш юзасидан бошқа ҳудудга кўчса ва турмуш ўртоғи ёки вояга етмаган фарзандининг ўқишини ўша ҳудудга кўчирмоқчи бўлса (ишга кирган вазирлик хати асосида).

Бошқа ҳолда “ички перевод”га рухсат йўқ. Бошқа ҳудудга ҳам, ўз ҳудудидаги бошқа ОТМга ҳам.

Хориждан ўқишни кўчириш

Бунда ўтган йилги тартиб сақланиб қолган:

1) мос ва турдош йўналишга тест ёки ижодий имтиҳон топширади ҳамда ўтиш балини тўплаш талаб этилади;

2) ўтиш балини тўплай олмаса, супер-контракт шартлари асосида ўқишини кўчиришга рухсат берилади;

3) хориждан мос ва турдош бўлмаган йўналишга ўқишни кўчиришга рухсат берилмайди.

Ўзбекистондаги хорижий ва нодавлат ОТМлардан ўқишни кўчириш

Бунда ҳам ўтган йилги эскича тартиб сақланиб қолган:

1) мос ва турдош йўналишга тест ёки ижодий имтиҳон топширади ҳамда ўтиш балини тўплаш талаб этилади;

2) ўтиш балини тўплай олмаса, супер-контракт шартлари асосида ўқишини кўчиришга рухсат берилади;

3) мос ва турдош бўлмаган йўналиш учун эса бир марталик "супер-контракт" тўлаб кўчириши мумкин.

Давлат ОТМдан нодавлат ОТМга ўқишни кўчириш

Буни давлат назорат қилмайди, бунинг тартибини нодавлат ОТМларнинг ўзи мустақил белгилайди. Нодавлат ОТМга ўқишни кўчириш мумкин ёки мумкин эмаслигини ўша ОТМнинг ўзидан аниқлаштиринг.

Нодавлат ОТМдан нодавлат ОТМга ўқишни кўчириш

Буни ҳам давлат назорат қилмайди, тартибини кўчирмоқчи бўлинаётган нодавлат ОТМдан аниқлаштириш керак.

Хориждан нодавлат ОТМга ўқишни кўчириш

Буни ҳам давлат назорат қилмайди, тартибини кўчирмоқчи бўлинаётган нодавлат ОТМдан аниқлаштириш керак.


@intellektpress