🔥 Burn Fat Fast. Discover How! 💪

Тошкенда машиналар эшигига хат илова қилинган қулф осиб кетилм | English faculty I

Тошкенда машиналар эшигига хат илова қилинган қулф осиб кетилмоқда

Ижтимоий тармоқларда автомобиль эшиги ушлагичига қулф илингани ва унга хат қистирилгани акс этган фото ва видеолар тарқалиб кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Тошкент шаҳар ИИББ ҳолатга муносабат билдирди.

Таъкидланишича, ўтказилган текширув ва ўрганишлар натижасида шаҳар ИИББ ва унинг қуйи тизимларига бу каби ҳолатлар юзасидан мурожаат келиб тушмаганлиги аниқланди.

"Ҳурматли пойтахтимиз аҳолиси ва меҳмонлари! Агар сиз билан шу каби ҳолат содир бўлган бўлса ёки шу каби ҳолатга дуч келсангиз, шунингдек ушбу шахс ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз 71-206-42-54 ёки 102 рақамларига қўнғироқ қилишингизни ёки 97-778-99-65 телеграмм рақами орқали хабар беришингизни ёҳуд яқин орадаги ички ишлар бўлимига мурожаат қилишингизни сўраймиз", дейилади хабарда.

Расмий хабарлар @intellektpress