🔥 Burn Fat Fast. Discover How! 💪

ИЗҲОР Мен сенга айтмасдим яхши кўришим, Тўғриси, бу сўзга с | ✵ ɪzнσʀ тv ✵

ИЗҲОР

Мен сенга айтмасдим яхши кўришим,
Тўғриси, бу сўзга сиғмасди ҳаддим.
Яхши кўрганига яхши кўришин
Айтиб қўйиш шарт, деб эшитган эдим.

Айтдим ўша сўзни, қабул қил ё от,
У сенинг ўз ишинг, фарқи йўқ менга.
Мен учун муҳими, бир ҳадис ҳукми
Қалбий изҳоримни етказди сенга.

Х.Ҳамидов

@Izhor_TV