🔥 Burn Fat Fast. Discover How! 💪

Президент хорижий тилларини ўрганишни оммалаштириш тизимини та | Freshmen

Президент хорижий тилларини ўрганишни оммалаштириш тизимини такомиллаштириш бўйича қарорни имзолади. Ҳужжатга кўра:

2021/2022 ўқув йилидан туман ва шаҳарларда 207 та чет тилларини ўқитишга ихтисослашган мактаблар фаолияти йўлга қўйилмоқда;

таълимнинг барча босқичлари педагоглари, магистратура ва докторантурага ўқишга кирувчилар ҳамда давлат органларининг ходимлари учун чет тилларини тегишли даражада билишни тасдиқловчи сертификатга эга бўлиш талаби ўрнатилмоқда;

таълим муассасаларининг камида С1 даражадаги сертификатга эга хорижий тиллар ўқитувчиларига уларнинг базавий тариф ставкасига нисбатан ҳар ойлик 50 фоиз миқдорида қўшимча устама ҳақи тўлаб борилади;

2022 йил 1 январдан бошлаб хорижий тиллардан сертификатга эга давлат бошқарув идораларининг барча бўғинлари ходимларига лавозим маошига нисбатан қўшимча устама ташкилотларнинг бюджетдан ташқари ҳамда иш ҳақи фонди доирасида бюджет маблағлари ҳисобидан тўланади;

хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши натижаларга эришганларни рағбатлантириш мақсадида мактаблар орасида ўтказиладиган президент соврини таъсис этилмоқда (туман босқичида 100 млнгача, вилоятлар босқичида 250 млнгача, республика босқичида 500 млн сўмгача пул маблағлари билан мукофотланади).