🔥 Burn Fat Fast. Discover How! 💪

Талабалар учун арзон ётоқхонаси қуриш учун аукцион орқали ер а | Freshmen

Талабалар учун арзон ётоқхонаси қуриш учун аукцион орқали ер ажратилади

Ҳозирда талабаларда қўшимча 149 мингта турар жойга эҳтиёж мавжуд. Ушбу муаммоли масалани, фақатгина тадбиркорлар билан хусусий шериклик орқали қисқа фурсатларда ҳал қилиш мумкинлиги айтилди.

Бўш майдони бўлган ОТМлар ўз ҳудудида, бўш майдони бўлмаганлари 1,5 километргача масофада тадбиркорларга ётоқхоналар ташкил этиш учун ер аукцион орқали ажратилади.

Олийгоҳ ректори, вилоят ҳокимлари тадбиркорлар билан камида 20 йил муддатга шартнома имзолайди, бинонинг 1-2 қаватини бизнес учун (кўнгилочар хизматдан ташқари) тадбиркорга бериш, юқори қаватларини арзон турар жой (хостел) ташкил этиш шартлари белгиланади.

Талабаларнинг турар-жойи харажатларининг 50 фоизи бюджетдан қоплаб берилади.

Бу тадбиркор учун – кафолатли мижоз, биринчи ва иккинчи қаватидаги бизнеси учун катта бозор, талаба учун – қулай ва арзон шароит, олийгоҳга эса – маблағни тежаш ва уларни таълим сифатини ошириш учун йўналтиришга катта имконият деди Шавкат Мирзиёев.

Президент вилоят ҳокимларига бир ҳафта муддатда талабаларга қулай ҳудудларда ётоқхоналар қуриш бўйича ер майдонларини белгилаб, аукционга чиқариш бўйича кўрсатма берди.

Manbaa: @xushnudbek.uz