🔥 Burn Fat Fast. Discover How! 💪

Ўқишни кўчириш мавзусида овозли чат #кўпчиликсўраганэди Бугу | Freshmen

Ўқишни кўчириш мавзусида овозли чат

#кўпчиликсўраганэди

Бугун соат 20:30 дан бошлаб Xushnudbek.uz канали орқали Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бош бошқарма бошлиғи Абдували Холиқов билан овозли чат ташкил қилинмоқда.

Суҳбат давомида қуйидаги мавзулар ҳақида суҳбат олиб борилади:

— Хорижий ОТМлардан Ўзбекистонга ўқишини кўчириш;

— Ўзбекистондаги бир давлат ОТМидан бошқасига ўқишни кўчириш;

— Ўзбекистондаги нодавлат ОТМлардан давлат ОТМга ўқишни кўчириш;

— ички «перевод»лар;

— таълим шаклини ўзгартириш (кундузгидан сиртқига, сиртқидан кундузгига ва ҳ.к.);

— ўқишни кўчиришдаги тўловлар, контракт нархлари;

— ўқишни кўчиришда олинадиган имтиҳон ва тест тартиби ва бошқа шу мавзуга оид саволлар.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги масъул вакилига овозли чат давомида бевосита савол ёки таклиф бермоқчи бўлсангиз, изоҳларда фикрингизни ёзиб қолдиринг.

Овозли чатни Xushnudbek.uz каналида ўтказиб юборманг

@xushnudbek
———
Eduuz дан йироқлашманг!