🔥 Burn Fat Fast. Discover How! 💪

Бир миллатни йўқ қилиш учун атом бомбаси ё узоқ масофага учувч | Lucky Language Centre

Бир миллатни йўқ қилиш учун атом бомбаси ё узоқ масофага учувчи ракета бўлиши шарт эмас. Бунинг учун таълим даражасини тушириш ва талабаларни алдов (шпаргалка)га ўргатишнинг ўзи кифоя. Шундай қилинса:

* Касал алдов билан муваффақиятга эришган шифокор қўлида ўлади.

* Уйлар алдов билан диплом олган муҳандис қўлида қулайди.

* Молия алдов билан диплом олган ҳисобчи қўлида инқирозга учрайди.

* Инсонийлик алдов билан диплом олган дин шайхи қўлида ҳалок бўлади.

* Адолат алдов билан диплом олган судья қўлида барҳам топади.

* Фарзандлар онги алдов билан диплом олган ўқитувчи қўлида хароб бўлади.

ТАЪЛИМНИНГ ҚУЛАШИ МИЛЛАТНИНГ ҚУЛАШИДИР.

@MubashshirAhmad