Get Mystery Box with random crypto!

Муборакнинг 'Машъал' жамоаси Суперлиганинг иккинчи турида 'Пах | FCMASHAL.UZ

Муборакнинг "Машъал" жамоаси Суперлиганинг иккинчи турида "Пахтакор" жамоасига 0:3 ҳисобида мағлубиятга учради.

Ўйиндан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Александр Хомяков фикрлари билан ўртоқлашди.

"Рақиб биздан кучли эканлиги кўриниб турганди. Жамоамизда эса ҳеч нарса ўхшагани йўқ, буни кўрдингиз. Биринчи голни марказдан қўйиб юбордик, кейин эса иккинчи голни. Шундан сўнг бироз агрессивроқ ҳаракат қила бошладик. Битта бўлса ҳам гол уришимиз мумкин эди. Бор гап шу. "Пахтакор"ни ғалаба билан табриклайман. Улар ғалабага лойиқ эди",- дейди Хомяков.

- "Машъал" иккита учрашувда гол ура олмасдан мағлубиятга учради. Сизнинг ушбу ҳолатга муносабатингиз қандай? Иккинчи саволим жамоадаги легионерлардан қониқяпсизми?
- Ҳа, бу ҳолат мени ҳавотирга солмоқда. Иккита ўйиндан бери натижалар яхши кўриниш олмаётгани маълум, гол ҳам ура олмаяпмиз. "Бунёдкор" билан ўйинда шунчаки вазиятлардан фойдалана олмадик. Бугун эса рақибимиз кўп вазиятлар яратишга йўл қўймади. Жамоа мағлубиятга учрамаса, гол урмаса, бир очко бор дегани. Ўтказиб юборилган учта гол - бу кўп. Мени ҳозир жамоамнинг ўйини ташвишлантиряпти. Легионерларнинг салоҳияти ва кучини баҳолаш ҳозир қийин.

Ҳозир ўйинга умумий баҳо бериш оғир. Тактик жиҳатлар устида ишлаймиз ва кейинги ўйинга тайёргарлик кўрамиз.