🔥 Burn Fat Fast. Discover How! 💪

Про лиганинг навбатдаги туридан ўрин олган 'Машъал' - 'Янгиер' | FCMASHAL.UZ

Про лиганинг навбатдаги туридан ўрин олган "Машъал" - "Янгиер" (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Дилявер Ваниев фикрларини билдириб ўтди.

"Ўйин қийин ўтганини ҳамма кўрди. Айниқса охирги дақиқаларни айтмоқчиман. Балки бу тажрибасизликдандир. "Янгиер" бизга ҳужум қилиб ҳимояланишга мажбур қила олди. Кўриб чиқиб таҳлил қиламиз. Бир неча кунлик ҳордиқдан сўнг кейинги ўйинга тайёргарлик кўрамиз",- дейди Ваниев.

- 56-дақиқадаги вазиятни гол, деб ҳисоблайсизми?
- Йўқ, албатта. Қанот ҳаками ҳаммасини кўриб турди.
- Таянч ярим ҳимоячилардан кўнглингиз тўлдими?
- Кўрсатма кўпроқ тўни ушлашга қаратилганди. Очиғи таянч зонасида йўқотишларимиз бор. Мураббийлар штаби билан вазиятни кўриб чиқамиз. Биринчи бўлимда ёмон ўйнашмади. Иккинчи бўлимда эса функционал жиҳатдан тўлиқ тайёр эмаслиги сезилди.


#MASHALMEDIA

#МАШЪАЛ #ЎЗБЕК #ФУТБОЛИДАГИ #ЁРҚИН #АЛАНГА