🔥 Burn Fat Fast. Discover How! 💪

Превью: ' Хоразм ' - ' Машъал ' Про лиганинг 13-турида Мубора | FCMASHAL.UZ

Превью: " Хоразм " - " Машъал "

Про лиганинг 13-турида Муборакнинг “Машъал” жамоаси Ургенчнинг “Хоразм” жамоасига қарши майдонга тушади.

Учрашув расмийлари

Ургенчда бўлиб ўтадиган “ Хоразм ” – “ Машъал ” учрашувини Достон Раҳмонов бошқариб боради. Унга қанотларда Александр Буров ва Акмал Ғиёсов ёрдам беришади. Ҳакамлар ишини Абдураҳмон Кулдашев назорат қилади.
Учрашув комиссари :Онгар Жалимов.

Ўзаро ўйинлар

“Машъал” ва “ Хоразм ” шу кунгача чемпионат баҳсларида 17 марта тўқнаш келган. Ғалабар бўйича “ Машъал ” 9та, “ Хоразм ” эса 3тадан ютуққа эришган. 5 ўйин дуранг билан якунланган. Муборакликлар рақиб дарвозасини 27 бор ишғол қилган бўлсалар, ургенчликлар эса 20 гол уришган.

“Машъал”нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси – 4:2 га тенг. “ Хоразм ”да бу кўрсаткич 4:0 бўлиб турибди.

#MASHALMEDIA

#МАШЪАЛ #ЎЗБЕК #ФУТБОЛИДАГИ #ЁРҚИН #АЛАНГА