🔥 Burn Fat Fast. Discover How! 💪

#Эшитдик-да! Ўзбекистон иштирокидаги ярим финал мухлисларсиз ў | @MUHLISLAR KANALI

#Эшитдик-да! Ўзбекистон иштирокидаги ярим финал мухлисларсиз ўтади.

Тимур Кападзе бошчилигидаги Ўзбекистон U-23 терма жамоаси ироқликлар билан баҳс олиб борди. Учрашувда вакилларимиз бир киши кам бўлиб қолганига қарамай пенальтилар сериясида ғалаба қозонишди ва 1/2 финалга йўлланмани қўлга киритишди.

Учрашув давомида мухлислар ҳакам ва рақиб ўйинчиларидан норозилик ўлароқ майдонга турли қаттиқ жисмли буюмлар (тош, болт ва ҳ.) улоқтиришди.
Афсуски, ана шу отилган қаттиқ жисмлар натижасида ўзбекистонлик фотографлардан бири ва хорижлик оператор жароҳат олди. Бу ҳақда кеча хабар берган эдик.

Бизга етиб келган маълумотларга кўра, U-23 Осиё чемпионатининг Ўзбекистон иштирокидаги ярим финал ўйини мухлисларсиз ўтказилади. Қўшимчасига моддий жарима ҳам қўлланиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-23 терма жамоаси ярим финал баҳсини 15 июнь куни "Пахтакор" стадионида ўтказади. 21:00да старт оладиган учрашувда бизга Ж.Корея ёки Япониядан бири рақиб бўлади.

@MUHLISLAR
https://t.me/joinchat/AAAAAD_cfM9hR-AvWqybaA