🔥 Burn Fat Fast. Discover How! 💪

Чипталарни харид қилишга шошилинг! Осиё кубоги – 2023 саралаш | @MUHLISLAR KANALI

Чипталарни харид қилишга шошилинг!

Осиё кубоги – 2023 саралаш баҳслари 3-тури доирасидан ўрин олган Мальдив ороллари - Шри-Ланка, Ўзбекистон – Таиланд терма жамоалари ўртасидаги ўйинлар учун чиқарилган чипталар Наманган шаҳар, “Чорсу”даги якка қабр олди, “Сардоба”даги “Мегаполис” савдо мажмуаси, Давлатобод туманидаги “Марказий” ўйингоҳ, “Камолот” боғи кассаларида сотилмоқда.

Чипталар нархи 10.000 сўм этиб белгиланган ва мухлислар битта чипта харид қилган ҳолда, ҳар икки баҳсни бевосита стадионда томоша қилиш имкониятига эга бўлишади.

Миқдори чекланган чипталарни харид қилишга шошилинг ҳамда миллий терма жамоамизни муҳим ўйинда бевосита стадионда қўллаб-қувватланг, азиз мухлислар!

Эслатма: Мазкур ўйинлар 14 июнь куни соат 17:00 ҳамда 20:30 да бошланади.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.