🔥 Burn Fat Fast. Discover How! 💪

Муҳлисларга ҳеч қандай ГАЗ сепилмагани маълум бўлди! “Бунёдк | @MUHLISLAR KANALI

Муҳлисларга ҳеч қандай ГАЗ сепилмагани маълум бўлди!

“Бунёдкор” стадиони кассалари олдида фуқароларни тарқатиш учун ҳеч қандай куч ишлатиш ёки махсус воситалардан фойдаланилмаган

Айрим ижтимоий тармоқларда пойтахтимизда жойлашган “Бунёдкор” стадиони кассалари олдида Осиё чемпионатининг финал ўйинига чипта сотиб олиш учун келган фуқаролар акс эттирилган видеотасвир тарқатилган ва унда ИИБ ва Миллий гвардия ходимлари тўғрисида турли фикрлар билдирилган.

Миллий гвардия ахборот хизмати маълум қилишича, чипта сотиб олиш мобайнида фуқароларимизнинг бир-бирини ҳурмат қилмаганликлари сабабли тирбандлик содир бўлган.

Ушбу ҳудудда хизмат олиб бораётган ходимлар жамоат тартибини сақланишини талаб қилган ва айрим фуқаролар тартибга чақирилган, лекин ҳеч қандай куч ишлатиш ёки махсус воситалардан фойдаланиш ҳолатлари бўлмаган.

Фуқаролар билан тушунтириш ишлари олиб борилиб, тез орада улар тарқатилди.