🔥 Burn Fat Fast. Discover How! 💪

Ҳақорат постларни кўрдим. Ўртоқлар, гуруҳда эмас, финалда ютқ | @MUHLISLAR KANALI

Ҳақорат постларни кўрдим.

Ўртоқлар, гуруҳда эмас, финалда ютқазишди. Йигитларга финалгача етиб келишгани учун олқишлар ва ташаккурлар.

Бу спорт, унда кимдир ютиши керак. Муҳими курашишгани. Илтимос, йигитларни ҳақорат қилманглар. Уларнинг ғалабаси билан футболимиз барибир ривожланиб қолмасди. Абгор аҳволдаги футбол мактаблари, ҳокимиятдан пул кутиб яшайдиган футбол клублари, ҳаваскор мураббийлар, умуман футболимизнинг ҳақиқий аҳволини яхши биламиз. Шу вазиятда ҳам нимадир натижа чиққани олқишга сазовор.

2016 йилги Европа кубоги финалида Франция терма жамоаси Парижда Португалияга ютқазади.


Ҳис ҳаяжонда муҳлислар Дидье Дешампни истеъфосини талаб қилишади. Орадан икки йил ўтиб шу Дешамп Францияни жаҳон чемпиони қилади.

Хуллас, қаҳрамонлик қилиб финалгача келган йигитларни ҳақорат қилишга ҳаққимиз йўқ.

Худо хохласа кейингиси ўхшайди.


@MUHLISLAR