🔥 Burn Fat Fast. Discover How! 💪

Чорак финал баҳсини Каримов бошқаради Хабарингиз бор, жорий йи | @MUHLISLAR KANALI

Чорак финал баҳсини Каримов бошқаради
Хабарингиз бор, жорий йилнинг 2-3 сентябрь кунлари Ўзбекистон Cоcа Cоlа кубогининг чорак финал учрашувлари бўлиб ўтади.
Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси (ЎзПФЛ) томонидан мазкур ўйинларда фаолият олиб борадиган расмийлар рўйхати эълон қилинди.
Унга кўра, мазкур босқичдан ўрин олган, финалдан олдинги финал мақомига эга бўлган “Навбаҳор” – “Пахтакор” баҳсини тошкентлик Раҳимбек Каримов бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқарадиган бўлди. Каримовга қанотларда ҳамшаҳарлари - Руслан Серазитдинов ва Бахтиёрхўжа Шавкатов ёрдам беришади. Захира ҳаками андижонлик Акмал Раҳимов.
Учрашув назоратчиси этиб, пойтахтлик Марат Исмоилов тайинланган.
Ўйин комиссари сифатида эса тошкентлик Бекзод Арипов фаолият олиб боради.
Эслатиб ўтамиз, “Навбаҳор” – “Пахтакор” беллашуви 2 сентябрь куни Намангандаги “Марказий” ўйингоҳида соат 20:00да старт олади.
Бўлажак ўйинда жамоамизга омад ёр бўлишини тилаймиз.
“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.