2021-03-19 18:49:53
- Соғлиғимни ўйлаганларга миннатдорчилик билдираман. Баъзи бир ўйинчиларимиз ўтган мавсум фақат ўринбосарлар таркибида ўйнаган. Етакчиларимиз жамоани тарк этишди, уларнинг ўрнини ёшлар жамоаларимиз ва қуйи лигаларда ўйнайдиган футболчилар ҳисобига тўлдирдик. Биз мажбурмиз шу йигитларга эътибор қаратишга. Чунки клубимиз сиёсати, маблағ томонидан имконияти ҳам шуни тақозо этади. Мабодо, ўринбосарлар таркибимиздан асосий жамоада ўйнайдиган футболчиларни кўриб қолсангиз ажабланманг.
- Формадаги рақамнинг рангини ўзгартириш бўйича таклифингизни албатта қабул қиламиз.
- Ойбек Бозоров ўрнига тушаётган футболчига омад тилаб чиқиб кетса, бу шеригига ҳам мадад бўларди. Шунинг учун унинг майдоннинг бу тарафидан чиқишини сўрагандим. Лекин ҳакам вақт чўзилмаслиги учун унинг майдоннинг бошқа томонидан чиқиб кетишини талаб қилди.
- Жамоамиз рақибга қараганда мазмунлироқ ўйнади. Тўғри, "Навбаҳор" узун паслар эвазига олдинга ўтди. Лекин умумий олганда, тенг ўйин бўлди, биз позицион ҳужум уюштириш ва хавфли вазиятлар яратишда фаолроқ бўлдик.
- Дилшод Саитов умумий гуруҳга қўшилди. Уни аста-секин сафга қайтишини таъминлаймиз. Унгача ихтиёримиздаги футболчилар хизматидан фойдаланамиз. Бир хил таркиб билан бутун мавсумни ўтказиш оғир. Захирамиз торлиги ҳам панд бермоқда.
- Барчани яқинлашаётган байрам билан табриклайман.
Матбуот анжуманининг биринчи қисми якунланди.
@MUHLISLAR
@MUHLISLAR
1.2K viewsABDURAHMON 6767, 15:49