Get Mystery Box with random crypto!

ДУНЁ УЧУН ИЛМ ЎРГАНИШ ВА ИЛМНИ ЯШИРИШ Аллоҳ таоло шундай дейд | 𝓜 𝓾 𝓷 𝓬 𝓱 𝓸 𝓰 '𝓲 𝓶 📿

ДУНЁ УЧУН ИЛМ ЎРГАНИШ ВА ИЛМНИ ЯШИРИШ

Аллоҳ таоло шундай дейди:

«... Аллоҳдан бандалари орасидаги уламоларгина қўрқарлар...»
(Фотир сураси, 28).

Ушбу оят борасида айтилган тафсирлар қуйидагича: Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо: «Аллоҳ таоло бу билан: «Қудратим, иззатим ва салтанатимни билган бандаларимгина Мендан қўрқади», дейди», деганлар.
Мужоҳид ва Шаъбий айтадилар: «Аллоҳ таолодан қўрққан кишигина олимдир».
Робеъ ибн Анас айтганлар: «Кимки Аллоҳдан қўрқмас экан, у олим эмас».

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сендан фойдасиз илмдан паноҳ беришингни сўрайман», деб дуо қилардилар
(Муслим ривояти).

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтадилар: «Ким илм ўрганиб унга амал қилмаса, илм фақат унинг кибрини зиёда қилади».

Ҳилол ибн Аъло айтганлар: «Илм талаб қилиш қийин, уни ёдлаш талаб қилишдан қийин, унга амал қилиш ёдлашдан қийин, унда саломат қолиш амал қилишдан ҳам қийинроқдир».

Аллоҳ таолодан барча балолардан саломат сақлашини ва Ўзи яхши кўрган, рози бўлган нарсаларга муваффақ қилишини сўраймиз. Албатта, У сахий ва карим зотдир.

" Гуноҳи кабиралар" китобидан.

Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

➥Линкни босиб "НАМОЗ ВАҚТЛАРИ" каналига обуна бўлинг!
https://t.me/joinchat/9M77tm9gvy8wMDEy

https://t.me/joinchat/9M77tm9gvy8wMDEy