Get Mystery Box with random crypto!

Қизларим 13 ва 11 ёшда. Намоз ўқитаман лекин хар доим ҳам ўқим | 𝓜 𝓾 𝓷 𝓬 𝓱 𝓸 𝓰 '𝓲 𝓶 📿

Қизларим 13 ва 11 ёшда. Намоз ўқитаман лекин хар доим ҳам ўқимайди. Чунки қайнонам хар гапирганимда ҳали вақти бор дейди. Мен қизларимни бир ўқиб, бир ўқимай қолишига юрагим эзилади, у дунёда қандай жавоб бераман деб.

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қизларингиздан намозни талаб қилишда, назорат қилишда ва шу билан бирга тарғиб қилишда давом этаверинг. Сабрли бўлинг. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай буюрган:

وَأْمُرْ أَهْلَكَ بِالصَّلَاةِ وَاصْطَبِرْ عَلَيْهَا

"Аҳли(оила)нгизни намоз (ўқиш)га буюринг ва (ўзингиз ҳам) унга бардошли бўлинг!" (Тоҳо сураси, 132-оят).

Ота-она фарзандларининг намозхон бўлишларига масъулдирлар. Машҳур саҳоба Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳу эса: "Болаларингизнинг намоз ўқишларини назорат қилинг!" деганлар. Агар бола намозга бепарво бўлса, динимизнинг ҳаром-ҳалол, одоб ахлоқ каби бошқа масалаларига батариқа авло эътиборсиз бўлади. Валлоҳу аълам.


ЎМИ Фатво ҳайъати.


Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

➥Линкни босиб "НАМОЗ ВАҚТЛАРИ" каналига обуна бўлинг!
https://t.me/joinchat/9M77tm9gvy8wMDEy

https://t.me/joinchat/9M77tm9gvy8wMDEy