Get Mystery Box with random crypto!

2020-2021 ўқув йили якунида ўқувчилар қуйидаги фанлардан имтиҳ | English worksheets

2020-2021 ўқув йили якунида ўқувчилар қуйидаги фанлардан имтиҳон топширадилар:

5-синфда 2 та фандан:
“Математика”, “Чет тили”;
6-синфда 2 та фандан:
“Тарих”, “Биология” (ботаника);
7-синфда 2 та фандан:
“Она тили ва адабиёт” ҳамда 1 та танлов фани (танлов фани сифатида “Ўзбек тили/рус тили”, “Информатика ва ахборот технологиялари”, “Математика”, “Чет тили” фанларидан 1 таси танланади);
8-синфда 2 та фандан:
“Чет тили” ҳамда 1 та танлов фани (танлов фани сифатида “Давлат ва ҳуқуқ асослари”, “Информатика ва ахборот технологиялари”, “Математика” фанларидан 1 таси танланади);
9-синфда 7 та фандан:
“Она тили ва адабиёт”, “Ўзбек тили/рус тили” (таълим ўзбек тилидаги мактаблар учун “Рус тили”, таълим рус ва қардош тиллардаги мактаблар учун “Ўзбек тили”), “Математика”, “Биология”, “Тарих”, “Жисмоний тарбия” ҳамда 1 та танлов фани (танлов фани сифатида “Информатика ва ахборот технологиялари”, “Чет тили” фанларидан 1 таси танланади);
10-синфда 3 та фандан:
“Информатика ва ахборот технологиялари”, “Тарих” ҳамда 1 та танлов фани (танлов фани сифатида “Кимё”, “Биология”, “Математика”, “География” фанларидан 1 таси танланади. Бунда, вариатив ўқув режа асосида таълим олган ўқувчилар ҳам ушбу танлов фанларидан бирини танлайди);
11-синфда 5 та фандан:
“Она тили ва адабиёт”, “Математика”, “Чет тили”, “Ўзбек тили/рус тили” (таълим ўзбек тилидаги мактаблар учун “Рус тили”, таълим рус ва қардош тиллардаги мактаблар учун “Ўзбек тили”) ҳамда 1 та танлов фани (танлов фани сифатида “Кимё”, “Биология”, “Информатика ва ахборот технологиялари”, “Физика” фанларидан 1 таси танланади. Бунда, вариатив ўқув режа асосида таълим олган ўқувчилар ҳам ушбу танлов фанларидан бирини танлайди).
@oqituvchi_ga


@myengworksheets

Join

https://t.me/myengworksheets