Get Mystery Box with random crypto!

Орзуингдир минг имтиёз ичра гумдон, талаба. Сенга ҳамдард ота- | 📚 ONA TILI VA ADABIYOT | GULSHANOY ABDUXALILOVA

Орзуингдир минг имтиёз ичра гумдон, талаба.
Сенга ҳамдард ота-она, илму урфон, талаба.
Сўйласин оғзи қийшиқ бўлса хам имтиёз олғонлар,
Максимал балл олғон бирлан мағлуб бўлғон, талаба.

Ал-Беруний, ал-Хоразмий, ал-Фороб авлодидан
Чиқмаганди бу қадар илми пайҳон, талаба.

Ўтдилар шўрлик бошингдан, ўйнатиб имтиёзни
Ҳарбию органга бўлган қизу ўғлон, талаба.

Туздию каттаконлар имтиёзлар жадвалин,
Воҳ, нечун отанг бўлмади ахли орган, талаба!?

Абитуриент наърасига акс-садо берди Хушнуд,
Сенга-чи, энди ким бўлғай балогардон, талаба.

Дардингни битмакка, бирад, мингта Фирдавсий керак
Чунки битта ечган тестинг - мингта достон, талаба.

Ортда қолди ширин хаёл, ортда қолди режалар
Келди вақтинг, борму нақдинг, жонли ҳамён, талаба.

Сенга Оксфорд бир жаҳону, сенга Стенфорд бир жаҳон,
Орзуси НамДУ, ТерДУ ё ГулДУ бўлғон талаба.

Бўлди осмонинг қоронғи мандат рўйхати ила,
Шунча балл олиб ҳамки, бюджет армон, талаба.

Сен Буюк юрт ўғлидирсан, сен отанг фарзандисан.
Ишла, дипломни қилма сандиқда пинҳон, талаба.

Имтиёз деб кенг жаҳонга не учун ҳажв этмайин,
Бундай ғалат неъматга бор бизда имкон, талаба.

Қайда бўлсанг бошинг хамдур, жим юрарсан писмайиб,
Чунки дерлар: “Қуллуқ булсин, оши қачон, талаба?”

Бу хажвиям сенга, бирад, онлайн дарс ҳурмати,
Контрактинг тўлаб, уйда ургин жавлон, талаба.

Ҳабибулло Мўйдинов

Каналга қўшилинг @nurbekalimov